1211 “Ишонч телефони” доим бор бўлсин! – бўкалик мурожаатчи
Мен Бўка туманида яшайман. Икки нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим йўқ, ҳозирда қаердалигини ҳам билмайман. Хуллас, икки боламни вояга етказишга ҳам ёрдам бермаган. Қизимни узатгандим, аммо тақдир экан кўп ўтмасдан турмушидан ажради. Ҳозир икки ойлик чақалоғи билан менинг қарамоғимда.
Рўзғор аравасини тортиш аёлнинг бир ўзига осонмас. Айниқса, қизим қайтиб келгач, боласининг харажатларига қийналиб қолдик. Бир неча марта маҳаллага нафақа пули илинжида чиқдим. Аммо у тезда ҳал бўлавермади. Ниҳоят, менга хотин-қизлар муаммолари билан ишлайдиган 1211 “Ишонч телефони” борлигини айтишди.
Ўша ишонч телефонига қилган мурожаатимга ҳеч қанча вақт ўтмай, набирамга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармасидан шу йилнинг январ ойидан 31 декабрига қадар нафақа тайинлангани ҳақида хабар беришди.
Сизларга ташаккуримни етказмоқчиман. 1211 “Ишонч телефони” мутахассислари каби хотин-қизлар муаммолари билан ишлайдиганлар омон бўлишсин. Касаба уюшмаларига катта раҳмат!
Шаҳноза Жуманова,
Бўка тумани
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0