Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 928.2718.47

  • EUR

    13 462.2146.35

  • RUB

    129.660.57

+7C

+7C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+7c

  • Hozir

    +7 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 26-December

+7C

  • Hozir

    +7 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -0 C

  • Payshanba, 26

    +7 +20

  • Juma, 27

    +5 +20

  • Shanba, 28

    +6 +20

  • Yakshanba, 29

    +5 +20

  • Dushanba, 30

    +10 +20

  • Seshanba, 31

    +7 +20

  • Chorshanba, 01

    +5 +20

  • Payshanba, 02

    +4 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ишдан бўшатиш бўйича огоҳлантириш тартиби қандай бўлади?

Ishonch.uz' га савол: корхона маъмурияти ишдан бўшаш тўғрисида огоҳлантириш беришини айтди. Огоҳлантириш тартиби тўғрисида маълумот берсангиз. У қандай ҳолларда амалга оширилади? Зарнигор Хўжақулова,  Самарқанд вилоятидан. Саволга Ўзбекистон касаба уюшмалар Федерацияси Самарқанд вилоят кенгаши меҳнат ҳуқуқи инспектори Улуғбек Ғаниев жавоб беради
Иқтисод
841 17:02 | 05.08.2023 17:02

Ishonch.uz' га савол: корхона маъмурияти ишдан бўшаш тўғрисида огоҳлантириш беришини айтди. Огоҳлантириш тартиби тўғрисида маълумот берсангиз. У қандай ҳолларда амалга оширилади?


Зарнигор Хўжақулова, Самарқанд вилоятидан.


Саволга Ўзбекистон касаба уюшмалар Федерацияси Самарқанд вилоят кенгаши меҳнат ҳуқуқи инспектори Улуғбек Ғаниев жавоб беради


Иш берувчи ходимни бир қатор асослар билан ишдан бўшатиши мумкин, мазкур ҳолатларда иш берувчи қуйидаги муддатларда ходимни ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантириши шарт:


ташкилот тугатилганда, ходимлар сони ёки штатлар ўзгарганда – камида 2 ой олдин (яъни, 2 ойдан кўпроқ муддат 3, 4 ой, 2 ой-у 10 кун ва ҳ.к);


ташкилот раҳбари, ўринбосарлари, бош бухгалтер ва алоҳида бўлинма раҳбари мулкдор ўзгарганлиги учун ишдан бўшатилганида – камида 2 ой олдин;


ходим малакаси етарли бўлмаганлиги учун бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги сабабли бўшатилганда – камида 2 ҳафта олдин;


ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун ишдан бўшатилганда – камида 3 кун олдин.


Айрим тоифадаги ходимлар учун огоҳлантириш муддатининг алоҳида муддати белгиланган:


мавсумий ишда ишлайдиган ходимни ташкилот тугатилганда, штат ўзгарганда камида 7 кун олдин, малакаси етарли бўлмаганида камида 3 кун олдин, ўзининг айбли ҳаракати билан бўшатилганда 1 кун олдин;


Мавсумий ишлар – иқлим ва бошқа табиий шароитлар туфайли муайян давр (мавсум) давомида бажариладиган иш.


вақтинчалик ходимлар корхона тугатилганда, штат ўзгарганда ходим малакаси етарли бўлмаганда камида 3 кун олдин, ўзининг айбли ҳаракати билан бўшатилганда камида 1 кун олдин.


Икки ойгача бўлган муддатга ишга қабул қилинган шахслар вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслардир.


ўл огоҳлантириш ёзма шаклда, имзо қўйдириб амалга оширилади.


Огоҳлантириш муддати пулли компенсация билан алмаштирилиши мумкин.


Огоҳлантириш муддати ичида ходимга бошқа иш топиш учун ҳафтада камида 1 кун вақт берилади, бу кунда ходимнинг иш ҳақи сақланади. Ушбу имтиёз ходим ўзининг айби билан ишдан бўшатилганда берилмайди.


Огоҳлантириш муддатига ходимнинг касал бўлган вақти, давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақти киритилмайди. Корхона тугатилганда эса ҳамма вақт киритилади, истисно йўқ.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид