Ishonch.uz жамоаси бугун "Автомобилсиз кун" акциясида фаол иштирок этди (ФОТО)
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги қарорига мувофиқ, ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбаси куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида "Автомобилсиз кун" акцияси ўтказилади.
Бугун, 26 ноябрь ойнинг тўртинчи чоршанбаси - "Автомобилсиз кун".
Куни кеча Ishonch.uz мазкур акцияда фаол иштирок этишини эълон қилган эди. "Ишонч" ва "Ишонч-Доверие" таҳририятининг (70 нафар) барча ходимлари ишга келишда жамоат транспортларидан фойдаланди.
Зеро, ўзгаришни ҳамма аввал ўзидан бошлаши керак.
Хўш, Ishonch.uz бу билан нимани исботламоқчи? Бу энди навбатдаги мақоламиз мавзуси!
Сенатор Ҳусан Эрматов ишга келишда метродан фойдаланди.
Бош муҳаррир ўринбосари Анвар Қулмуродов: Йўл ҳақини тўлашни унутманг!
"Менга нима зарил эди..."
Йўлчи ишга келиб-кетишда ниқоб тақса-да, ҳаётда тақмайди…
Пиёда юриш азобини Салим Абдураҳмонов ҳам татиб кўрди.
Аброр Зоҳидов учун ҳар кун "Автомобилсиз кун"!
Паркентдан жамоат транспортида (алмашиб-алмашиб) ишга келиш осон эмас...
Ишга ҳадеб "Yandex"да келавермай, метрода келса ҳам бўларкан...
Бош бухгалтер Исомиддин Суюнов: Ой якунида ҳисоб-китоб ишлари кўп эди. Ишга машинада келсам ҳам бўлармиди?...
Бош муҳаррир ўринбосари Жаҳонгир Наҳанов негадир ҳамиша сумка билан юради...
Ўрол Содиқ ва Аслиддин Суюнов ҳар куни камида 5 минг қадам юришади...
Алижон Абдураҳмонов: Метродаги тирбандликдан кейин энди битта чекмасам бўлмас...
Феруза Раҳимова: Ҳартугул, бугун йўқлама қилишмаса керак...
"Кайфиятим бугун аъло. Гўзалликка қалбим шайдо..."
Дилором Худойберганова: Менинг хизмат машинам - "Мерс" русумли 19-автобус...




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0