«Ishonch-Paparatsi» бугун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ходимларини "овлади".
Журналисткага қизиққанлар фикр эгаларидир. Уларга сабоқ бериш қанчалик мушкул вазифа эканини устоз-ўқитувчилар яхши билишади. Бу даргоҳнинг ички дунёсида қарашлар тўқнашади, фикрлар айро бўлади. «Ishonch-Paparatsi» эса ЎзЖОКУнинг ташқи қиёфасини тасвирларга муҳрлади.

Ishonch.uz суратлар изоҳини бироз юмор билан уйғунлаштирди.
Эслатма, унутманг, кейингги “объект” сизнинг ишхонангиз бўлиши мумкин.

(Шерзодхон Қудратхўжа тилидан...)
Эй сен, юксакларга кўзини тикиб,
Умидлар ортидан эргашган одам.
Шуни унутмаки, ҳар бир сўқмоқдан
Сенга ҳамроҳ бўлиб боряпман мен ҳам.
Чарчасанг қувватман, чанқасанг агар,
Узоқдан милтиллаб тургувчи булоқ.
Ул қутлуғ манзилга етиб олмоғинг,
Дўстим, сендан кўра менга муҳимроқ.

Нозима Муродовага устозлик ва услубда ҳавас қилмайдиганлар ҳам борми?..

"Дарслар бошланишига саноқли дақиқалар қолди, шошмасам бўлмайди".

ЎзЖОКУ дарвозасидан ким кириш-кирмаслигини белгилайдиганлар ҳам бор...

Мантиқ қидираётган нигоҳлар...

"Ёшлик эликсири"ни ичган Назира Қурбон...

Сумкада қидирув ишлари олиб борилмоқда...

Дугон, тўғрига қара, бизни суратга олишяпти...

Рихситилла Умаров кеча дарсга келмаган талабани кўриб қолганда...

Нурлан Усмонов: Бу даргоҳдан "газетчи"ларни кўпроқ чиқарсам, яна газеталарга қайтиш бўлармиди?

Ҳисобчи учун “Ҳар кун - ўзига хос”



















