Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 968.34-6.64

  • EUR

    13 492.26-48.43

  • RUB

    132.32-0.74

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 15:00

    +3 C

  • 16:00

    +3 C

  • 17:00

    +2 C

  • 18:00

    +1 C

  • 19:00

    +1 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 30-January

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 15:00

    +3 C

  • 16:00

    +3 C

  • 17:00

    +2 C

  • 18:00

    +1 C

  • 19:00

    +1 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    0 C

  • Payshanba, 30

    +2 +20

  • Juma, 31

    +3 +20

  • Shanba, 01

    +5 +20

  • Yakshanba, 02

    +7 +20

  • Dushanba, 03

    +7 +20

  • Seshanba, 04

    +8 +20

  • Chorshanba, 05

    +11 +20

  • Payshanba, 06

    +12 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Қизимни ўқитиш учун уйимни сотдим”

94 17:43 | 28.01.2025 17:43


Ҳаётий ҳикоялар


Шоҳида оддий ҳамшира. Болалигида врач бўлишни орзу қиларди, бироқ камбағал оилада туғилгани панд берди. Ота-онаси тўққиз фарзандни камолга етказишар, топган-тутганлари рўзғорга аранг етарди. Шу боис иститутда ўқиб, оила иқтисодига зарар етказишни истамади. Аммо, ўз касбининг устаси бўлиб етишди. Унга “доктор” деб мурожаат қилишса, қалби тоғдек юксалади.


Камбағални туянинг устида ит қопади дейишгани рост экан. Оила қуриб, икки фарзандли бўлганда, турмуш ўртоғи вафот этди. Рўзғорнинг бор ташвишлари унинг елкасига тушди. Қайноғалари ота уйини бўшатиб қўйишни талаб қилишди. Бу ёқда янгаларининг манглайлари мушт бўлди. Шоҳида икки қизи билан ижарада яшай бошлади. Ишдан сўнг қўни-қўшнига укол қиларди. Ким беш, ким ўн сўм, ким икки нон берди.


У қизларини олий маълумотли қилишга аҳд қилди. Кичкиналикларидан яхши таълим олишлари учун шароит яратди. Бир кўйлакда юрса ҳам, ёғвон шўрва ичса ҳам, қизларига репититор учун албатта пул топиб берарди. Дам олиш кунлари Ҳазорасп бозоридан майда чуйда келтириб уйма-уй юриб сотди. Орадан йиллар ўтиб, кун-кундан иқтисодий шароитлари яхшиланиб бораверди.


Меҳнатлари эвазига икки хонали уй олишга муваффақ бўлди. Қизлари ўзи орзу қилганидек оқила, билимли бўлиб вояга етишди. Каттаси Манзура Урганч давлат университетига грант асосида ўқишга кирганида Шоҳидадан бахтли инсон йўқ эди. Кичкинаси Мадина “Она, Кореяда ўқишни хоҳлайман” деб қолди. Она ўйланиб ҳам ўтирмай қизини корейс тили курсларига берди. Мадина Кореянинг нуфузи университетига ўқишга киришга муваффақ бўлди.


– Албатта ўқитаман, – деди Шоҳида. Уйини сотувга қўйди.


– Йўқ, она, шарт эмас, шу ерда ҳам ўқийвераман, – Мадина ҳижолат тортди.


– Йўқ, Кореяда ўқийсан, ўн йилдан зиёд ижарада яшадик, яна яшайверамиз,-қизини бағрига босганича омад тилади.


Мадина университетда қунт билан таҳсил ола бошлади. Иккинчи курсда грант ютиб олишга муваффақ бўлди. Шоҳида эса кунни тунга улаб меҳнат қилиб, кредитга уй олди. Бу орада катта қизи дарслардан сўнг болаларга инглиз тилидан репититорлик қила бошлади.


Ҳозир Мадина учинчи босқичда ўқийди. Институтни тугатиб, магистратурада таҳсил олмоқчи.


Насиб қилса қизим олима бўлади, – дейди Шоҳида.


Агар ҳамма Шоҳида каби фикрлаб, меҳнат ва ҳаракат қилса, барча қизларимиз бахтли бўларди, деб ўйлаб қолдим. Аслида ҳар бир ота-она учун фарзандининг келажаги барча нарсадан муҳим. Улар бунинг учун ўз ҳаётини учун қурбон қилишга тайёр бўладилар. Бироқ, ҳамма ота-она ҳам фарзанди учун нима муҳимлигини тўғри англайвермайди. Кимдир ўзи емай, ичмай фарзандига пул жамғаради, кимдир болам мен кўрган қийинчиликни кўрмасин дея, эркалатиб қўяди.


Шоҳиданинг фидокорлиги Конфуцийнинг сўзларини ёдга солади: “Агар сизнинг режангиз бир йиллик бўлса, шоли экинг; ўн йиллик бўлса, дарахт ўтқазинг, агар бир умрлик режа тузган бўлсангиз, болаларингизни тарбияланг”.


Айниқса, қиз болани муносиб тарбиялаш, ўқитиш, илмли қилиш орқали унинг бахтли турмуш кечиришини кафолатлаш мумкинлигини ҳаётнинг ўзи исботламоқда.


Муҳаббат ТЎРАБОЕВА,


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид