Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 957.01-11.33

  • EUR

    13 485.66-6.6

  • RUB

    132.13-0.19

-0C

-0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-0c

  • Hozir

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 31-January

-0C

  • Hozir

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -1 C

  • Juma, 31

    -1 +20

  • Shanba, 01

    +0 +20

  • Yakshanba, 02

    +1 +20

  • Dushanba, 03

    +1 +20

  • Seshanba, 04

    +2 +20

  • Chorshanba, 05

    +4 +20

  • Payshanba, 06

    +4 +20

  • Juma, 07

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Мутасаддилар ишлаши учун яна қанча бола уриб ўлдирилиши керак?

Бир отани шахсан танийман. Отаки – унинг сабр-бардошини, матонатини таърифлашга тил ожиз. Гап шундаки, у қарийб 14 йилдирки, биринчи гуруҳ ногиронлиги бор, мустақил равишда ҳеч бир иш қилолмайдиган қизини ҳеч кимга ишонмай, ўзи парваришлаб келяпти.
Ҳодиса
136 16:55 | 30.01.2025 16:55

Ҳатто аёли бир неча маротаба фарзандини махсус жойларга бериб юбормоқчи бўлган, аммо ота рози бўлмаган. Барча оғирлигу машаққатни ўз гарданига олган.


Андижонда рўй берган даҳшатли воқеани эшитганимда ана ўша ота хаёлимдан ўтди... Очиғи, ҳодисадан ҳалигача ўзимга келолмаяпман. Унутишга ҳар қанча ҳаракат қилмай, фойдаси бўлмаяпти. Жажжи қўллари билан отасининг зарбаларини қайтараётган, оғриқдан чорасиз инграётган боланинг ҳолати кўз олдимдан сира кетмаяпти...


Манзарани бир тасаввур қилиб кўринг, ота ўз қизини дарахтга боғлаб, машина «ремен»и билан аёвсиз калтаклаган. Тан жароҳатлари туфайли фарзанд ҳалок бўлган. Бунга мактаб ошхонасидан сўрамай олинган бир дона булочка сабаб бўлган. Бир дона булочка... Қизнинг шу зорманда егуликни сўроқсиз олганидан жаҳли чиққан буфетчи синф раҳбарига шикоят қилган. Ўқитувчи эса қизнинг отасига воқеани айтиб берган. Ота важоҳат билан мактабга келиб, қизини олиб кетган ва уйда роса савалаган.


Иш судда кўрилиб, қотил отага 9 йил қамоқ жазоси берилди. Аммо... Кошки эди, шу билан қизалоқ тирилиб келса...


Аслида отага виждон азобидан оғирроқ жазо йўқ. Яъни энди у бир умр ўз фарзандини уриб, ўлдириб қўйган ота деган оғир тамға ва дашномни кўтариб юришига тўғри келади. Қаттиқ зарбаларни нозик қўлчалари билан қайтаришга уринаётган, «ремен» зарбидан чинқираётган қизи тушларига кириб чиқади. Ички туйғулари унга тинчлик бермайди. Агар ўша отада заррача виждон қолган бўлса, албатта. Лекин суддаги «Қизимнинг кўзларида қилган ишидан афсусланишни кўрмадим, шундан кейин яна уравердим», деганидан на раҳм-шафқат, «Илтимос, шафқат қилинглар» деган гапларидан кўриниб турибдики, унда на виждон бор...


Шу жумладан, буфетчи ва ўқитувчида заррача аёллик, оналик ҳисси бўлса, улар ҳам бир умр виждон азобида қолишади. Агар уларни инсонийлик қиёфаси тарк этмаган бўлса, қизчанинг ўлимида ўзларини айблаб, қийналиб яшайди. Инчинун, шу аёллар биттагина булочка деб аюҳаннос солишмаганда эди, балки...


Шу ўринда «Қизнинг ўзида ҳам айб бор экан, нега ўғрилик қилади? Уни жазолаб, тартибга чақиришга отасининг тўла ҳаққи бор», деган иддаони илгари сураётган айрим учун икки оғиз сўз айтсак.


Биринчидан, у ҳали ёш бола эди! Оқ-қорани яхши англамасди. Иккинчидан, қизалоқ шунчаки ҳавас ёки эрмак учун булочка ўғирлагани йўқ. У оч қолган, тўғрироғи, оч қолдирилган. Шу қадар оч қолдирилганки, қизча қорнини тўйдириш учун шу ишга қўл урган! Қиз болани йўқчилик, ўғил болани тўқчилик йўлдан оздиради, деган гап бежиз айтилмаган. Қисқаси, ҳеч қачон ва ҳеч қандай вазиятда сабабсиз оқибат бўлмайди!


Маълумотларга кўра, ўша ота аёли билан бирга яшамас, эрининг ҳаддан ташқари зулм ва талабларига бардоши етмай, уйдан чиқиб кетган экан. Демак, бу оила катта эҳтимол билан низоли оилалар рўйхатида турган. Ойнаи жаҳон орқали берилган суддаги парчаларда гувоҳлик берган бобонинг айтишича, ўғли набирасига ҳам қатор талаб ва вазифалар қўйган. Фарзандига деярли пул бермаган. Айтганини қилмаган пайтларда оч қолдириш билан жазолаган ва бу тез-тез такрорланган. Бунинг оқибатида унинг руҳий ҳолати ўзгарган. Ҳаддан ортиқ босимлар туфайли мактабдаги дарсларини ҳам, отасининг буйруқларини ҳам ёлчитиб бажара олмаган. У билан на маҳалла фаоллари, на мактаб психологининг иши бўлган. Ундан биров ҳол-аҳвол сўрамаган. Ўқувчи қиз ўз ёғига ўзи қоврилиб юраверган.


Мазкур ҳодисанинг яна бир айбдори бу – маҳалла! Хўш, улар ўша хонадондаги вазиятдан хабардормиди? Агар бундан хабари бўлса, нима учун ўз вақтида ўз ваколати доирасида чора-тадбирлар кўрмаган? Ахир, бу бевосита ва билвосита уларнинг энг асосий вазифаси-ку?! Бир оилада она кетиб қолса, қиз муттасил жазоланиб, оч қолдириб келинса-ю, бундан ҳеч кимнинг хабари бўлмаса? Қачон шу даражада лоқайд ва беғам авомга айланиб улгурдик?..


Умуман, охирги вақтларда одамларимизнинг дунёқараши ўзгариб кетяпти. Айниқса, «Фарзанд меники, хоҳласам – ураман, хоҳласам – оч қолдираман» дея ўйлайдиган ота-оналарнинг ортиб бораётгани катта фожиа. Бу алал-оқибат, яхшиликка олиб келмайди.


Азалдан «Болажон халқмиз» дея кўкрак урамиз, оғиз тўлдириб мақтанамиз. Аммо амалимиз сўзимизнинг мутлақо тескарисини кўрсатиб турибди. Аслида эса болажон халқ эмасмиз. Шунчаки буни сифат билан эмас, сон билан изоҳлаб, ўзимизни-ўзимиз алдаб юрамиз, холос. Болажон халқ бўлганимизда эди, ҳали вояга етмаган бегуноҳ гўдакларнинг қотилига айланмас, уларни ёқиб юбориш билан қўрқитмас, туғиб, чиқиндихонага улоқтирмас, ҳилват жойда бўғиб ўлдирмас эдик! Интернетга «Боласини ўлдирган ота ёки она», деб қидирув беринг, қаторлашиб чиқиб келган хабар ва маъулумотлардан бошингиз гангиб, дилингиз хуфтон тортади.


Хўп, Андижондаги фожиали воқеа ўтган йилнинг октябрь ойида содир бўлган экан. Нега шу вақтгача Олий Мажлиснинг Болалар ҳуқуқлари бўйича вакили – Болалар омбудсмани, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу бўйича ҳеч қандай изоҳ ёки муносабат бермади? Ёки биз кўрмай қолдикми? Ҳар ҳолда мазкур ҳодисага мана шу ташкилотлар бевосита даҳлдор-ку! Нега улар бу ҳақда лом-мим дейишмаяпти?


Хўш, шундан кейин масъуллар, мутасаддилар қуруқ ҳисоботу баландпарвоз гаплардан ҳеч қандай наф йўқлигини, бунинг ўрнига амалий ишларга ўтиш лозимлигини англаб етишдимикан? Ўзлари учун тўғри хулоса чиқаришдимикан? Хўжакўрсин вазифаларга чек қўйиш учун яна қанча болалар ота-оналарнинг қўлида қурбон бўлиши керак, ахир? Ҳатто онгсиз ҳайвон ҳам қилмайдиган бундай тубан ва чиркин ҳолатлар қачондир барҳам топиши керак-ку!


Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 1394 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса