Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 968.34-6.64

  • EUR

    13 492.26-48.43

  • RUB

    132.32-0.74

+1C

+1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+1c

  • Hozir

    +1 C

  • 18:00

    +1 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 30-January

+1C

  • Hozir

    +1 C

  • 18:00

    +1 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -0 C

  • Payshanba, 30

    +1 +20

  • Juma, 31

    +2 +20

  • Shanba, 01

    +4 +20

  • Yakshanba, 02

    +6 +20

  • Dushanba, 03

    +6 +20

  • Seshanba, 04

    +7 +20

  • Chorshanba, 05

    +8 +20

  • Payshanba, 06

    +10 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Меҳрни суиистеъмол қилманг

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга уй топшириш тадбирида иштирок этаётгандим. 70 ёшлардаги онахон ёнимга келиб, “Сиз газетадансиз-а?” деб сўради. “Ҳа” деганимга пушаймон бўлдим.
Жамият
135 09:31 | 30.01.2025 09:31

Кичкина қизимга уй беришди. Ёзинг, каттасига ҳам беришсин, унинг ҳам эри йўқ.


Суриштирсам, онахоннинг кичкина қизи сурункали хасталикка чалинганлиги боис, турмуш ўртоғи уйдан ҳайдаган. Аёл икки фарзанди билан кўчада қолган. Давлат унинг бошини силаб, бепул уй берганидан ҳаволанган онахон қолган икки қизини ҳам турмушдан ажратиб олибди.


“Аёллар дафтари”га рўйхатга олиниб, уй-жойи таъмирланган, қорамол, тикув машинаси, янги кийим бош олиб берилиб, фарзандларининг хонаси жиҳозланган, яна бир аёлдан интервью олиш учун борганимда, чуқур уҳ тортиб, айтган “дарди” ҳеч ёдимдан чиқмайди.


– Лотореяда ютсайдим, шу ҳокимликдагиларга куним қолмасайди.


Яқинда эса хотин-қизлар муаммолари бўйича “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиб, масаласи ижобий ҳал бўлган аёл билан боғландим. Мурожаати асосида унга моддий ёрдам кўрсатилибди. Аёлдан ҳол-аҳвол сўрагандим, йиғи-сиғини бошлаб юборди. Сурункали касалликка чалинганини, дори-дармонга пули йўқлигини айтди. Арзини мутасаддиларга етказдим. Орадан уч-тўрт кун ўтгач, раҳмат айтиб қўнғироқ қилди.


– Шифохонада даволаняпман, ҳамма дориларни бепул беришди, – деди аёл. – Уйимда кўрпачаларим эскириб қолган. Гиламим йўқ, палос тўшаб қўйибман. Захда яшаб касалдан бошим чиқмаяпти, гилам олдириб берсангиз.


Очиғи, нима дейишни билмай қолдим.


Суриштирсам бу аёл ҳар доим товламачилик қилиб, у-бу ундириб юраркан. Ўзи ҳеч қаерда ишламаскан. Иш топиб беришса, “менга мумкинмас” деб рад қиларкан. Телефон қўнғироғига жавоб бермагандим, СМС юборибди: “Икки йилдан буён биронта ишимни битказиб бермадингиз, нима мен ўлиб кетишим керакми?” Унга қўнғироқ қилиб, давлат хизматчиси эмаслигимни, товламачилардан қўрқмаслигимни, аксинча, унга берилган ёрдамлар бўйича журналистик суриштирув қилишимни айтгандим, менинг нафасим ўткир, йўлингни бойлайман, деб қолса бўладими! Бироқ, шундан кейин бошқа безовта қилмади.


Ўйлаб қоласан: нега бизга кўрсатилаётган мурувватни, ҳурмат ва эътиборни суиистеъмол қиляпмиз? Унинг номи нима, ношукрликми, боқимандаликми? Айрим раҳбарларнинг “қулоғим тинчисин” дея товламачиларнинг талабларини бажариши оқибатида шу тарзда кун кечирувчилар кўпайиб кетмаяптими? Натижада ҳақиқий муҳтожлар бир чеккада қолиб, ёзғувчи ва товламачилар кўмак олмоқдалар. Маҳаллий раҳбарлар бу масалага жиддий ёндашиб, ўз ҳузур-ҳаловатидан халқ ҳаловатини устун қўйиб ҳаракат қилсалар, бу кабиларнинг попуклари анча пасайиб қолармиди?!


Муҳаббат Тўрабоева


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2816 16:57 | 05.08.2023