КАСАБА ОГОҲЛАНТИРАДИ: Мактаб ва мактабгача таълим тизимида бахтсиз ҳодисалар ортиб бормоқда
Таҳлилларга кўра, 2024 йилда тизимда 12 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 20 тага етган.
Бу эса бир йил ичида 8 тага ўсганини кўрсатади. Ҳодисалар оқибатида 17 нафар ходим оғир тан жароҳати олган, 2 нафар ходим эса вафот этган.
Бу рақамлар — меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар сонининг ортиши соҳада тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Касаба мутахассисларининг фикрича, мазкур ҳолатлар тасодифий эмас. Улар меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мунтазам амал қилинмаётгани, назоратнинг сустлиги ҳамда раҳбарлар томонидан қонун талабларига етарлича эътибор берилмаётгани билан изоҳланмоқда.
Бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабаблари сифатида қуйидагилар кўрсатилмоқда:
— боғча ва мактабларда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига амал қилинмаслиги;
— меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малакали мутахассислар етишмаслиги ёки вазифанинг тайёргарлиги бўлмаган ходимларга юклатилиши;
— ходимларни белгиланган тартибда ўқитиш ва йўл-йўриқдан ўтказиш ишлари етарли даражада ташкил этилмагани;
— иш жойларида хавф-хатарларни баҳолаш ва профилактика чораларининг мавжуд эмаслиги;
— раҳбарларнинг шахсий жавобгарликни етарли даражада ҳис қилмаслиги.
Ҳукуматнинг 819-сон қарори талабларига мувофиқ, вазирлик ва унинг тизим ташкилотлари меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини қайта кўриб чиқиши, барча муассасаларда масъул ва малакали мутахассисларни тайинлаши, ходимларни ўқитиш ҳамда назорат тизимини кучайтириши шарт.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0