Касаба уюшмалари тизимидаги энг яхши санаторий ходимлари тақдирланди
11 ноябрь – Касаба уюшмалари ходимлари куни муносабати билан Тошкент шаҳрида ўтказилаётган тантанали тадбирда санаторийларнинг илғор ва фаол ходимлари эътироф этилди.

Байрам тадбири доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимидаги санаторийлар фаолиятига муносиб ҳисса қўшиб келаётган раҳбар ва ходимлар олтита номинация бўйича тақдирланди.
Жумладан, «Энг яхши санаторий» номинациясида «Хонқа» санаторийси директори Шуҳрат Собиров, «Энг яхши шифокор» номинациясида «Термиз марвариди» санаторийси ревматолог шифокори Раъно Жўраева эътироф этилди.
«Энг яхши ҳамшира» номинациясида «Хонобод» санаторийси катта ҳамшираси Маҳфузахон Ҳасанова, «Энг яхши супервайзер» номинациясида «Чинобод Плаза» санаторийси супервайзери Умида Соипова тақдирланди.
Шунингдек, «Заркент» санаторийси бош ошпази Бахтиёр Худайбердиев «Энг яхши бош ошпаз», «Зомин» санаторийси Маданият ва маърифат бўлими мудири Рўзигул Турсуналиева эса «Энг яхши маданият тарғиботчиси» номинацияси ғолиби бўлди.
Эслатиб ўтамиз, санаторийлар фаолиятида ўз меҳнати ва ташаббускорлиги билан ажралиб турган ходимларни тақдирлаш маросими Касаба уюшмалари ходимлари кунига бағишланган тантанали тадбир доирасида бўлиб ўтди.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Жамият





