+24C

+24C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Менглиевнинг маоши ундириб берилди

114 11:43 | 22.08.2026 11:43

Шўрчи тумани «Бахшитепа» маҳалласида яшовчи Нурилло Менглиев Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгашига иш берувчининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, мурожаат қилиб, мажбурий бекор юрган кунлари учун ойлик иш ҳақи ундиришда амалий ёрдам сўради.


Маълум бўлишича, Н.Менглиев Шўрчи туманидаги 1-техникумда директорнинг касбий таълим бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Аммо 2025 йил 4 августда Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисми 3-бан-
дига асосан, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Бундан норози бўлган собиқ ходим фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига даъво аризаси киритган. Лекин суд унинг шикоятини рад этган.


Н.Менглиевнинг апелляция шикоятига кўра, иш Сурхондарё вилояти суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судида кўрилган ва шикоятчи фойдасига қарор қабул қилинган. Шундан сўнг Н.Менглиев ўз лавозимига қайта тикланган.


Ходим ўша вақтда судга мажбурий бекор юрган вақтлари учун ойлик иш
ҳақи ундириш масаласини киритмагани боис бу масала муҳокама қилинмаган. Меҳнат кодексининг 561-моддаси 3-қисмида «Якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқаётган суд ходимга мажбурий прогулнинг бутун вақти учун ўртача иш ҳақини ёки энг кам иш ҳақи тўланади ган ишни бажарган бутун вақти учун иш ҳақидаги фарқни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилади», деб кўрсатилган.


Техникумнинг 2026 йил 13 апрелдаги маълумотномасига биноан, Н.Менглиевнинг 2025 йил 4 августдан 2026 йил 12 мартга қадар мажбурий бекор юрган кунлари учун ойлик иш ҳақи миқдори 53 миллион 200 минг 312 сўмни ташкил қилади. Шу асосда Денов туманлараро судига даъво аризаси киритдик. Натижада иш берувчидан ходим фойдасига ана шу маблағ ҳамда 5 миллион сўм маънавий зарар ундириб берилди.


Зариф ХОЛОВ,
Ўзбекистон касаба
уюшмалари Федерациясининг
Сурхондарё вилояти
кенгаши меҳнат ҳуқуқ
инспектори


«ISHONCH» газетасининг 2026 йил 22 август 103- сонидан олинди


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид