Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 694.9623.12

  • EUR

    13 508.7139.81

  • RUB

    134.660.02

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 18-April

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • Payshanba, 18

    +22 +20

  • Juma, 19

    +21 +20

  • Shanba, 20

    +23 +20

  • Yakshanba, 21

    +23 +20

  • Dushanba, 22

    +24 +20

  • Seshanba, 23

    +25 +20

  • Chorshanba, 24

    +26 +20

  • Payshanba, 25

    +26 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Моддий ёрдам олиш тартибини биласизми?

Кам таъминланган оилалар қонун доирасида моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга. Моддий ёрдам боласиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга тайинланади. Моддий ёрдам олиш миқдори ва уни олиш учун кимга мурожаат қилиш зарур?
Жамият
635 13:12 | 26.02.2024 13:12

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази бош маслаҳатчиси, ҳуқуқшунос Лобар Розимова бу ҳақида маълумот беради.


1. Моддий ёрдам кимларга берилади?


Моддий ёрдам “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган деб эътироф этилган, шунингдек, бола (болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.


2. Моддий ёрдамнинг миқдори қанча?


Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 380 000 сўмни ташкил этади.


3. Моддий ёрдамни олиш учун кимга мурожаат қилиш керак?


Кам таъминланган оилага моддий ёрдам яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.


Ариза Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғининг номига ёзилади ҳамда зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (маҳалла)га тақдим этилади ва рўйхатга олинади.


Аризага қуйидагилар илова қилинади:


Ариза берувчи ва оила аъзоларининг паспорти ёки ИД-карталари (бунда ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олиниб, асли аризачига қайтарилади);


  • чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ИД-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи (бунда ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олиниб, асли аризачига қайтарилади);
  • болалари васийлик остида бўлган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органи қарорининг нусхаси;
  • оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари, аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган, бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, боғ ва деҳқон хўжалик ерлари, ижарасидан ёки бошқа фаолиятдан олинган даромад ушбу оилага келиб тушадиган нотурар жойлари тўғрисидаги маълумот;
  • ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТга тақдим этиш тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

4. Моддий ёрдам олиш учун оиланинг даромади қандай ҳисобланади?


Оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдори (ҳозирда 621 минг сўмдан) дан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.


Моддий ёрдамни тайинлашда оиланинг охирги уч ойлик даромади эътиборга олинади.


Моддий ёрдамни олиш учун оила таркибига ФҲДЁда никоҳи қайд этилган эр-хотин (ёки уларнинг бири) ва улар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), шунингдек, ота-оналари билан бирга яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшдан катта болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), ёлғиз оналар (оталар) киритилади.


Бунда тўлиқ давлат таъминотидаги болалар, тарбиялаш учун оилага қабул қилинган (патронат тартибида) болалар, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, шунингдек, суд қарорига асосан бедарак йўқолган деб топилган шахслар ёки расман никоҳи бекор қилинмаган алимент тўлаётган эр (хотин) оила таркибига киритилмайди.


Оиланинг жами даромадига киритиладиган даромадлар рўйхати:


5. Моддий ёрдамни бериш қандай ҳолатларда рад этилади?


Моддий ёрдамни тайинлаш оила аъзоларининг даромади тегишли мезондан юқори бўлса, биттадан ортиқ уй-жойи ёки нотурар жойи бўлса, номида автомашинаси бўлса, банк ҳисобварағида пули бўлса ёки қимматли қоғозлари мавжуд бўлса ва бошқа ҳолатлар бўлса рад этилиши мумкин.


Тўлиқ рўйхати ушбу ҳаволада:


Оила аъзоларининг барча расмий даромадлари, шунингдек, унинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган 1 ойлик ўртача жами даромаднинг ҳисоб-китоби, оила аъзоси номида мавжуд бўлган кўчмас мол-мулки ва автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлари ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасига қадар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда жамланади ва ҳисоб-китоб қилинади.


Оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга моддий ёрдам тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0