Навоий вилояти аҳолиси учун яна бир ажойиб янгилик
Муҳтарам Президентимиз томонидан “2026 йилда Навоий вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-58-сонли Қарор имзоланди.
Хўш унга кўра навоийликларни қандай янгиликлар кутмоқда?
Қарорда вилоятни ривожлантириш, тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестицияларни жалб этиш, аҳоли даромадларини ошириш ва турмуш даражасини янада яхшилашга қаратилган вазифалар белгиланган.
Жумладан, Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғи, “Ёшлик” кўли ва улар атрофида эскирган ва самарали фойдаланмай келаётган объектлар жойлашган ҳудудни ягона мажмуа сифатида реконструкция қилиш орқали кўнгилочар истироҳат боғи, бир киришда 1,5 минг аҳолига мўлжалланган 8 минг квадрат метрлик табиий пляж, замонавий ёшлар ва катталар учун аквапарк, 300 дан ошиқ хизмат ва сервис объектлари ташкил этилиб, 2000 га яқин иш ўрни яратилади, бюджетга йиллик ўртача 40,5 млрд сўм тушум бўлади.
Навоийликларнинг олис манзилларини яқинлаштириш мақсадида бир нечта янги автомобиль йўллари ётқизилади.
Вилоятнинг туман ва шаҳарлари миллийлик билан уйғунлашган замонавий қиёфага келтирилади. Бу жараён 2300 йиллик тарихга эга бўлган қадим Карманадан бошланиши кўзда тутилган.
Шунингдек, бу ўзгаришлар чекка ҳудудларда ҳам ўз аксини топади. “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” мақоми берилган 8 та қишлоқ туманидан танлаб олинган 16 та маҳаллада шаҳар муҳити ва қулай яшаш шароити яратилади.
Бу каби янгиликлар жуда кўп. Қарорни ўқиб кўринг, сизга, маҳаллангизга, оилангизга тегишли янгиликлардан бохабар бўласиз.
Қарор ижроси ҳар бир навоийлик ҳаётида муҳим ўзгаришларга сабаб бўлиши шубҳасиз.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0