Туркияда ўрганиб, ўз томорқасида қулупнай етиштираётган деҳқон
Қамаши тумани Майда маҳалласида яшовчи Шодиёр Жўраев Туркия давлатига ишлаш мақсадида бориб, у ерда қулупнай етиштирувчи тадбиркорнинг қўлида фаолият юритади. У қулупнай етиштиришнинг замонавий агротехнологияларини пухта ўзлаштиргач, юртимизга қайтиб, ўз томорқасида қулупнай парваришлашни йўлга қўйди.
– Қулупнай харидоргир маҳсулот, – дейди Шодиёр Жўраев. – Табиийки, талаб юқори, даромади ҳам шунга яраша.
Туркияда ўрганганларимни ўз томорқамда йўлга қўйдим. Айни пайтда 40 сотих ерда қулупнай етиштиряпман. Хорижда тўплаган тажрибаларим қўл келаяпти. Режаларим катта. Келгусида маҳалладошларимга ҳам тажрибамни ўргатмоқчиман. Сабаби бозор бор, лекин етарли миқдорда қулупнай етказиб беролмаяпмиз.
Айни пайтда тадбиркор октябр ойидан май ойигача иссиқхонада, март ойидан август ойигача эса очиқ майдонда ҳосил олиб, маҳсулотларини маҳаллий бозорларга етказиб бермоқда.
Баҳодир ҲАЛИМОВ,
“Ishonch.uz”




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0