Валюта UZS
  • USD

    11 902.3020.7

  • EUR

    13 780.4831.09

  • RUB

    152.181.13

+1C

+1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+1c

  • Hozir

    +1 C

  • 03:00

    +0 C

  • 04:00

    -0 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -1 C

  • 09:00

    +1 C

  • 10:00

    +5 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +14 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +13 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +6 C

  • 23:00

    +5 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 28-November

+1C

  • Hozir

    +1 C

  • 03:00

    +0 C

  • 04:00

    -0 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -1 C

  • 09:00

    +1 C

  • 10:00

    +5 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +14 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +13 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +6 C

  • 23:00

    +5 C

  • Juma, 28

    +1 +20

  • Shanba, 29

    4 +20

  • Yakshanba, 30

    4 +20

  • Dushanba, 01

    +1 +20

  • Seshanba, 02

    2 +20

  • Chorshanba, 03

    +2 +20

  • Payshanba, 04

    +8 +20

  • Juma, 05

    +8 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Навоий вилоятида Қорахонийлар замонидан қолган беназир масжид бор

Қадамжоларга бой Кармана туманида бир манзил борки, у ҳақида эшитган киши, албатта, у ерга бир бор бўлса ҳам боргиси келади. Ҳазора қишлоғида жойлашган Деггарон масжиди — фақатгина ибодатгоҳ эмас, балки минг йиллик эврилишларни ўз ичида сақлаган тирик тарихдир.
317 11:09 | 24.11.2025 11:09

Ishonch.uz мухбири мазкур мажумада бўлиб, уни фотоаппарат тасвирларига муҳрлади.
Деггарон масжиди XI асрда барпо этилган. Масжид ўзига хос меъморий услубга эга бўлиб, у Ислом дини кириб келишидан аввалги давр меъморчилигининг асл намуналаридан бири сифатида эътироф этилади.


Масжид ҳақидаги маълумотларда у Бухоро шаҳридаги Исмоил Сомоний мақбарасидан ҳам қадимийроқ экани қайд этилади. Адабиётшунос Н. Маллаев Деггарон масжидини XI аср обидаси сифатида баҳолаб, шундай ёзади:
“Қорахонийлар ва Хоразмшоҳлар ҳукмронлиги даврида қурилган бинолардан бирмунча кўпроқ ёдгорликлар сақланиб қолган. Булардан бири — Ҳазора қишлоғидаги XI асрда қурилган масжиддир.”


Ёдгорлик зардуштийлар даври меъморчилиги услубида қурилган бўлиб, ташқи кўриниши жиҳатидан унчалик маҳобатли эмас. Тўрт деворли иморат томонида тўққизта гумбаз жойлашган. Қатор устунларга таянадиган тош ёйлар масжид ичидаги маконни кичик хоналарга ажратади. Ривоятларга кўра, бу ҳудудда ҳунармандлар, айниқса, ўтга чидамли қозон тайёрловчилар истиқомат қилган. Шу боис улар “деггарон” — қозон қуювчилар деб аталган.


Тарихчи олим Рамазон Эгамовнинг таъкидлашича: “Мавлоно Ориф Деггароний ҳазратлари 1312–1313 йилларда Ҳазора қишлоғининг Деггарон даҳасида туғилган. Асл касблари дўкондор бўлиб, бўз тўқиш билан шуғулланган. У зикр солиҳларидан Саид Амир Кулолнинг яқин шогирди ва Баҳовуддин Нақшбанднинг устози бўлган.”


Мавлоно Ориф XIV асрда, тахминан 1313–1380 йиллар оралиғида яшаган. Қабрлари Деггарон масжиди яқинида бўлгани учун масжид ҳам бу зот номи билан аталади.


2006–2007 йилларда Мавлоно Ориф Деггароний ёдгорликлар мажмуаси тубдан таъмирланди. Мажмуа атрофи қабристондан ажратилиб, тахминан 1000 метр узунликдаги 3 метр баландликдаги ғиштин девор билан ўраб чиқилди. Чиллахона янгидан барпо этилди, ёнидаги музей эса тўлиқ таъмирдан чиқарилди.


Умид Худойқулов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид