Навоийда "Ишонч" кунлари
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши биносида “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари ижодий жамоаси билан газетхонлар учрашуви билан самимий ва мазмунли ўтди.
Мулоқот жараёнида оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши, ўқувчиларларнинг таклиф ва мулоҳазалари таҳририят эътиборида экани яна бир бор ўз тасдиғини топди.
Тадбирда таҳририят жамоаси фаолиятида ҳамкор ташкилотлар билан мулоқотни янада ривожлантириш ва газетани янада мазмунан бойитиш борасидаги режалар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, вилоятдаги касаба уюшмалари ташкилотларининг фаолияти, иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларига доир муаммоларни ёритишда севимли нашрнинг роли ҳақида ҳам атрофлича фикр алмашинилди.
Газетанинг адабий котиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдунаби Ҳайдаровнинг таъкидлашича, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида “Ishonch” газетасида тахминан 1 500 га яқин мақола чоп этилган. Уларда касаба уюшмалари фаолияти, меҳнат муносабатлари, ишчи-ходимлар ҳуқуқи, ижтимоий ҳимоя каби мавзулардан ташқари ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ва тарихий мавзуларда ҳам кенг жамоатчилик эътиборига тушган мақолалар эълон қилинган.
— “Ishonch-Доверие” газетаси ҳам ўз ўрни ва таъсир доирасига эга, — дейди газета бош ҳисобчиси Исомиддин Суюнов. — Ҳар икки газета ҳам турли қатлам ва тилдаги ўқувчиларга мурожаат қилиб, уларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда.
Бугунги ахборот майдонида фаол бўлиш учун фақат босма нашр билан чекланиб бўлмайди. “Ishonch” таҳририяти ҳам замон билан ҳамнафас равишда рақамли платформалардаги фаоллигини кучайтирмоқда. Хусусан, ishonch.uz сайти, Facebook, Telegram, Instagram, YouTube каби ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали газета материаллари кенг оммага етказиб боряпти.
Тадбир якунида бир гуруҳ фаол газетхонларга таҳририятнинг самимий миннатдорлиги рамзи сифатида эсдалик совғалари топширилди.
Умид Худойқулов,
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0