+35C

+35C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Эндиликда хавфсизлик камарини тақмаслик учун тиббий маълумотномани онлайн олиш мумкин

Ўзбекистонда хавфсизлик камарини тақишга тиббий қарши кўрсатмаси бўлган фуқаролар учун махсус маълумотномани онлайн шаклда олиш имконияти яратилди.
60 09:34 | 23.06.2026 09:34

Эндиликда ушбу ҳужжатни Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали юклаб олиш мумкин. Янги хизмат аҳолини поликлиникаларга қайта-қайта мурожаат қилиш, навбат кутиш ва ортиқча қоғозбозликдан халос этиш мақсадида жорий этилди.
Хизмат хавфсизлик камарини тақишга тўсқинлик қилувчи касаллик ёки тиббий ҳолат ташхиси қўйилган фуқаролар учун мўлжалланган.


Маълумотномани олиш учун фуқаро my.gov.uz портали ёки унинг мобил иловасига кириб, “Маълумотномалар” бўлими орқали ҳужжатни юклаб олиши мумкин.


Таъкидланишича, маълумотнома автоматик шакллантирилиши учун фуқаро аввал тиббиёт муассасасида шифокорлар кўригидан ўтиши ва тиббий хулоса электрон тизимга киритилган бўлиши лозим.
Маълумотнома тиббий хулосада белгиланган муддат давомида амал қилади. Хизмат мутлақо бепул бўлиб, уни расмийлаштириш учун қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.


Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирининг жорий йил 14 январдаги буйруғи билан хавфсизлик камарини тақиш имконини чекловчи касалликлар ва ҳолатлар рўйхати тасдиқланган эди.


Хавфсизлик камарини тақиш бўйича талаблар
амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ҳайдовчи ва олд ўриндиқда ўтирган йўловчилар автомобил хавфсизлик камари билан жиҳозланган бўлса, ҳаракатни бошлашдан олдин уни тақиши шарт.


Шу билан бирга, ҳайдовчи йўловчиларни хавфсизлик камарини тақиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириши лозим. Орқа ўриндиқдаги айрим тоифа йўловчилар учун эса истиснолар мавжуд. Жумладан, 12 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор аёллар ҳамда соғлиғи туфайли камар тақиши мумкин бўлмаган шахслар бундан мустасно ҳисобланади.


Хавфсизлик камарини тақмаслик қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади. Амалдаги тартибга кўра, бундай қоидабузарлик учун ҳайдовчиларга жарима қўлланади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид