Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 780.095.75

  • EUR

    13 889.4040.74

  • RUB

    131.67-0.5

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +12 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 03-November

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +12 C

  • 23:00

    +11 C

  • Yakshanba, 03

    +22 +20

  • Dushanba, 04

    +23 +20

  • Seshanba, 05

    +19 +20

  • Chorshanba, 06

    +10 +20

  • Payshanba, 07

    +8 +20

  • Juma, 08

    +11 +20

  • Shanba, 09

    +12 +20

  • Yakshanba, 10

    +11 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Энергетика вазирлигига: аҳолини айблаш билан иш битадими?

Ўғирликка оид хабарларда нега соҳа вакиллари ҳақида ҳеч ахборот берилмайди?
433 13:45 | 14.05.2024 13:45

“Ўзэнергоинспекция” ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида ўтказилган назорат тадбирларида апрель ойи давомида 539 та ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқлангани ҳақида хабар берилди.


Текширув даврида 39 миллиард 518 миллион сўмлик электр энергияси (41 миллион 241 минг кВт-соат) ва 19 миллиард 328 миллион сўмлик табиий газ (12 миллион 883 минг метр куб) талон-торож қилиниши натижасида давлат манфаатларига келтирилган жами 58 миллиард 846 миллион сўмлик зарар ундиришга қаратилган. Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи эса Самарқанд, Тошкент ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келгани билдирилган инспекция хабарида.


Ўғирликка қарши курашмоқ зарур, албатта. Аммо муаммонинг илдизи қаерда?


Жуда кўп йилларки энергетика муаммолари ҳақида сўз борса, ўғирликлар ёки тежамкорлик зарурати ҳақида маълумотлар пайдар-пай чиқарила бошлайди.


Ўн йиллар олдин чўғланма лампалардан воз кечиш, замонавий тежамкорларига ўтиш тарғиботи авж олди. Бундай ҳаракат ортидан тежаладиган электр энергияси ҳисобидан свет ўчиши муаммоси буткул ҳал бўлиши мумкинлиги сингдирилди. Тежамкорлиги мақталган, аммо чўнтакни яхшигина қоқлайдиган лампалар бозорни буткул эгаллади. Эски, лекин нисбатан ишончли ва арзон чўғланма лампалар сиқиб чиқарилди. Бироқ чироқ ўчишидан қутулмадик.


Кейин эса бу тарғибот ёнига иккинчиси қўшилди – аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тўланмаётган қарздорлик биринчи планга олиб чиқилди. Агар ҳамма қарзини тўласа, соҳага четдан инвестиция керак бўлмаслиги, ҳатто давлат кўмагисиз ўз ноқисликларини бемалол бартараф эта олиши мумкинлиги ҳақида жар солинди. Гоҳ эски қурилмалар, гоҳ самарасиз тизим танқид қилинди.


Бу борада ҳам жиддий силжишларга эришдик – бугун ноаниқ ё абонент фойдасига ишлайдиган ҳисоблагичлар бутунлай йўқ, тўлов тизими ҳам аъло даражада ишлаб турибди. Шу даражада зўр ишлайдики, бир сўм қарз бўлсангиз кифоя – шартта узади. Бугун аҳоли ҳам, тадбиркорлар ҳам олдиндан тўлов орқали электр энергияси ва газдан фойдаланмоқда. Яъни амалда нафақат қарз бутунлай ёпилди, балки айнан юртдошларимиз томонидан тизимга олдиндан тўлов шаклида жуда катта инвестиция киритилди. Бироқ свет ўчаверишини, газ эса йўқолиб қолишини қўймади.


Бу икки “айбимиз” ёнида учинчи шериги ҳам бор – соҳа мутасаддилари томонидан қилинаётган ўғирликларга оид даҳшатли статистика бот-бот эълон қилиб турилади. Маълумотлар шунчалар бехижолат ва давомли эълон қилинадики, гўё ҳамма ўғирлик қилаётгандай тасаввур ўйғонади.


Лекин бу ўринда оддий ва жўяли савол туғилади – ўша талон-торож ва ўғирликларнинг бошида ким туради? Ҳар бир маҳалланинг ўз назоратчиси бор. Кичик ҳудудда катта ўғирлик бўлаётганини улар билишмайдими? Қайсидир фойдаланувчи катта ҳажмда ўғирлик қилишга ўзининг ақли етадими? Энг даҳшатлиси – ҳар икки томон ўзаро тил бириктириб, коррупция билан бирга халқ манфаатларига узоқ ва давомли зарар келтириб юрганлар озми? Негадир фош этилган ўғирлик ҳақидаги хабарларда соҳа вакиллари ҳақида ҳеч ахборот берилмайди.


Албатта, муаммолар ҳақида гапириш, уларнинг ечимини излаш керак. Бироқ уларда аҳолини айблайвериш, диққатни бошқа томонга қаратишга уриниш энди иш бермайди. Мутасаддилар, ундан кўра, тизимли масалаларни ечишга эътибор қаратгани дуруст бўларди.


Бу борада иқтисодчи Отабек Бакиров ҳам телеграм каналида ўз мулоҳазаларини билдириб шундай дейди:


“Энергетика вазирлигининг тармоқ ва расмий платформаларида ҳар ойда ўнлаб бир типдаги хабарларга кўзингиз тушмаслиги мумкин эмас. Қаердадир фалон истеъмолчи тармоққа ноқонуний уланиб, фалон миллиард сўмлик газ ишлатган, пустон истеъмолчи электр энергиясидан пустон миллион сўмлик зарар келтирган, яна бир муттаҳам эса майнинг ферма ташкил этган. Ва ҳакозо ва ҳакозо. Албатта, энергетикадан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчиларга нисбатан доимий профилактика ўтказилиши бу тўғри, жазо ва жарималар ҳам шафқатсиз бўлиши керак.


Лекин гап шундаки, сиз масалан, бирон марта бирон жойда фалон кон ё заводдан ўзи 600 млн.куб чиқсаям, 500 млн.газ магистрал трубага ўтди, деб кўрсатишипти , пустон ИЭС 500 млн.куб.газ ёқиб, 600 млн.куб кўрсатипти, шу тариқа 100 млн.куб газни ўғирлашипти қабилидаги хабарларни ўқимайсиз. Лекин электрдан 25%, газ 2-5%гача табиий йўқотишларимиз бор, деган айюҳаннослар тинмайди. Балки бу ўзи йўқотишмасдур, балки йўқотиш дейилганинининг катта қисми ўғирликдир? Конлардан бошланиб тегишли хос газзаправкалар-у, ИЭСларда ёпилиб кетадиган ўғирликлардир?


Балки энди ўғирликни манбасидан, катта ўғрилар орасида ҳам қидиришни бошлармиз?


Кимдир, энергетикларнинг форумида қатнашаётган медиа вакиллари бўлса, халққа юз қаратишни истамаётган вазир ва энергетик корчалонларни қувиб етиб олишса, шу саволни бериб кўришсин”.


Аброр ЗОҲИДОВ,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид