Валюта UZS
  • USD

    11 970.6720.04

  • EUR

    13 748.313.89

  • RUB

    147.59-0.11

+4C

+4C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+4c

  • Hozir

    +4 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +7 C

  • 17:00

    +6 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +2 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    +0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 06-November

+4C

  • Hozir

    +4 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +7 C

  • 17:00

    +6 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +2 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    +0 C

  • Payshanba, 06

    +4 +20

  • Juma, 07

    +5 +20

  • Shanba, 08

    +8 +20

  • Yakshanba, 09

    +10 +20

  • Dushanba, 10

    +10 +20

  • Seshanba, 11

    +11 +20

  • Chorshanba, 12

    +12 +20

  • Payshanba, 13

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

149 минг ўзбекистонлик кредит олишни ихтиёрий тақиқлади – сабаб нима?

Сўнгги ярим йил ичида Ўзбекистонда 149 мингдан ортиқ фуқаро ўз номига кредит расмийлаштиришни хоҳиши билан тақиқлади. Бу ҳақда Кредит ахборот таҳлил маркази маълум қилди.
Жамият
53 14:08 | 06.11.2025 14:08

2025 йил 6 июнидан фуқароларга шундай имконият яратилган эди — яъни ҳар ким хоҳласа, банклар ва микрокредит ташкилотларига ўз номига қарз беришни чеклаши мумкин. Тўрт ой ичида бу хизматдан 149 465 киши фойдаланди. Улар орасида 26–35 ёшдагилар энг фаол қатлам бўлиб, умумий улушнинг 33,6 фоизини ташкил этди.


Фирибгарликдан ҳимоя воситаси


Сўнгги йилларда “бегона одам менинг номимга кредит олибди” деган ҳолатлар кескин кўпайди. Бу, айниқса, онлайн кредит хизматлари кенгайган сари кўпаяётган муаммолардан бирига айланди.
Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиевнинг маълум қилишича, 2023 йилда 2 790 нафар фуқаронинг номига уларнинг розилигисиз 19 миллиард сўмлик кредитлар расмийлаштирилган бўлса, 2024 йилнинг саккиз ойида бу кўрсаткич 874 нафар фуқаро ва 36,6 миллиард сўм миқдоридаги зарарга етган.
Шунинг учун давлат фуқароларга ўзини ҳимоя қилишнинг қулай ва расмий усулини таклиф қилди.


Қандай тарзда тақиқ қўйиш мумкин?


Кредитдан воз кечиш ёки тақиқни бекор қилиш учун бир нечта йўл мавжуд:
Кредит ахборот таҳлил маркази (КАТМ) мобил иловаси орқали — “Оммабоп хизматлар” бўлимида “Кредитга тақиқ” функциясини танлаш (илова Android, iOS ва Huawei AppGallery тизимларида бор);
КАТМ веб-сайтидаги шахсий кабинет орқали ёки +998 71 203−47−47 рақамига қўнғироқ қилиш орқали;
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Кредит шартномаси тузишга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш” хизмати орқали;
Ёки давлат хизматлари марказига шахсан бориб мурожаат қилиш орқали.


Фақат эҳтиёт чорасими ёки жавобгарлик белгисими?


Кўпчилик учун бу хизмат шунчаки хавфсизлик чораси бўлиб кўрилиши мумкин. Аслида эса бу — молиявий онг ва жавобгарлик белгиси. Кредитни тақиқлаган инсон ўзининг молиявий хавфларини англайди, шахсий маълумотларига эҳтиёткорлик билан ёндашади ва иқтисодий жараёнларда онгли иштирокчига айланади.


149 минг нафар фуқаронинг бундай қарор қабул қилиши — ўзбекистонликларнинг молиявий маданияти ошиб бораётганини кўрсатади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5215 16:57 | 05.08.2023