Валюта UZS
  • USD

    11 950.63-21.71

  • EUR

    13 744.42-41.73

  • RUB

    147.70-0.09

+0C

+0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+0c

  • Hozir

    +0 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +3 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +4 C

  • 15:00

    +4 C

  • 16:00

    +4 C

  • 17:00

    +3 C

  • 18:00

    +2 C

  • 19:00

    +1 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 05-November

+0C

  • Hozir

    +0 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +3 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +4 C

  • 15:00

    +4 C

  • 16:00

    +4 C

  • 17:00

    +3 C

  • 18:00

    +2 C

  • 19:00

    +1 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -0 C

  • Chorshanba, 05

    +0 +20

  • Payshanba, 06

    0 +20

  • Juma, 07

    +0 +20

  • Shanba, 08

    +2 +20

  • Yakshanba, 09

    +3 +20

  • Dushanba, 10

    +3 +20

  • Seshanba, 11

    +3 +20

  • Chorshanba, 12

    +4 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Кўзни "тешворай" дейдиган чироқлар мавзуси қачон тугайди?

Ҳайдовчилар кеч тушиши билан машиналарнинг кўзни чарчатадиган ниҳоятда ёруғ чироқларидан безиб қолишган. Бу нафақат қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчини, балки пиёданинг ҳам ҳаётига ҳавф солиши тайин. Афсуски, йўлларда мунтазам рейдлар ўтказилса-да, кўзни қамаштирадиган чироқларни бартараф этиб бўлмаяпти.
Ҳодиса
76 12:04 | 05.11.2025 12:04

Биз бу борада баъзи ҳайдовчилар фикрларига қулоқ тутдик.


«Маҳалла қоронғу, йўлларни кўришим керак...»
– Мен яшайдиган маҳалла марказдан анча ичкарида жойлашган, – дейди ҳайдовчи Дониёр Душабоев. – Кўчаларимизга чироқлар ўрнатилмаган, кечқурун йўлларни кўриб бўлмайди. Машинамнинг чироқлари ёритишга кучи етмагани учун ЛЭД чироқларини ўрнатганман. Мен бу чироқлар йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий сабабчиси, деган фикрга қўшилмайман. Чунки қанчадан-қанча фалокатлар йўл ҳаракати қоидаларга риоя қилмаслик, ҳайдовчиларнинг тез ҳаракатланиши оқибатида содир бўлади.


«Ҳар кеч кўзларим қамашади...»
– Ишдан жуда кеч қайтаман, – дейди бошқа бир ҳайдовчи Улуғбек Эргашев. – Уйимгача тахминан 50 километр йўл босаман. ЛЭД чироқлари бор машиналар ёруғлиги кўзни чарчатади, асабни бузади. Кўзингиз қамашганидан кейин бошқарувни йўқотишингиз, йўл четидаги пиёда ёки бирор ҳайвонни кўрмай қолишингиз турган гап. ЛЭДни шунчаки олифтагарчиликка ўрнатиб олган танишларим ҳам бор. Бошқаларнинг ҳаётини хавф остига қўядиганларни сира тушунмайман.


Акмал Игамбердиев, автосервис устаси:
– Аслида лэд чироқларнинг фойдали томонлари бор: агар у тўғри ўрнатиладиган бўлса, кўзни олмайди. Электрни кам сарфлайди, узоқ муддат хизмат қилади ва қизиб ҳам кетмайди. Аммо баъзи усталарнинг тажрибасизлиги, ўз ишига нопрофессионал ёндошиб, чироқларни нотўғри ўрнатиши оқибатида мана шундай ҳолатлар келиб чиқяпти. Агар ЛЭД тўғри ўрнатилса, у автомашинанинг заводда ўрнатилган фараларидан ҳам аъло бўла олади. Бундай чироқларни махсус рухсатномага эга бўлган профессинал усталарнинг ўрнатиши нормаларда белгилаб қўйилса, мақсадга мувофиқ бўларди.


Рустам Асқаров, Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати раҳбари:
– Кўпгина ҳайдовчилар ўзларига қулай бўлиши ёки транспорт воситасининг чиройли кўриниши учун турли чироқларни ўрнатишади. Чироқларнинг ҳаддан ташқари ёруғлиги оқибатида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчининг кўзлари қамашади. Аслида кўзлари қамашган ҳайдовчи қоидага кўра, машинасидаги авария ишораларини ёқиши, тезликни камайтириши ва тўхташи керак. Аммо, аксарият ҳайдовчилар бунга амал қилмайди.


Ҳудудларда мунтазам махсус рейдлар ўтказилади. Йил бошидан буён шу кунгача вилоят миқёсидаги йўлларда бир неча юзлаб қоидабузарликлар аниқланган. Ҳайдовчиларга нисбатан тегишли маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган. Бу ишлар мунтазам давом эттирилмоқда...


Ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар томонидан турли рейдлар ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилаётган бўлса-да, барибир, йўлларда «кучли» чироқлардан фойдаланиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Юқорида чироқларни ўрнатувчи усталарнинг масъулиятсизлиги ҳам тилга олинди. Йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчининг ҳам, пиёданинг ҳам хавфсизлиги энг муҳим масала. Шундай экан, бундай чироқлардан имкон борича фойдаланмаслик, мажбур бўлган ҳолатларда эса, фақатгина профессионалларга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир.


Холида Эгамбердиева


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 3010 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса