Валюта UZS
  • USD

    12 137.86-53.44

  • EUR

    14 379.72-85.26

  • RUB

    158.13-0.38

+13C

+13C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+13c

  • Hozir

    +13 C

  • 23:00

    +12 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 18-February

+13C

  • Hozir

    +13 C

  • 23:00

    +12 C

  • Chorshanba, 18

    +13 +20

  • Payshanba, 19

    +14 +20

  • Juma, 20

    +14 +20

  • Shanba, 21

    +7 +20

  • Yakshanba, 22

    +10 +20

  • Dushanba, 23

    +11 +20

  • Seshanba, 24

    +8 +20

  • Chorshanba, 25

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Оталар ҳам бола парвариши таътилига чиқиши мумкин

167 15:36 | 17.02.2026 15:36

Шунингдек, оталар ҳам бола уч ёшга тўлгунига қадар иш ҳақи сақланмаган таътил олиш имконияти ҳам мавжуд.


Кўпчилик бола парвариши таътили фақат оналар учун деб ўйлайди. Аслида эса амалдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси бу ҳуқуқни кенг доирада белгилаган: ота, она, бобо, буви ёки васий бола икки ёшга тўлгунига қадар бола парвариши таътилини олиш ва нафақадан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бола уч ёшга тўлгунига қадар иш ҳақи сақланмаган таътил олиш имконияти ҳам мавжуд.


Меҳнат кодексида бола парвариши таътили бола икки ёшга тўлгунига қадар берилиши, ушбу даврда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланиши белгиланган. Шу билан бирга, ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланиши кафолатланади.


Яна бир муҳим жиҳат: ходим таътил даврида ўз хоҳишига кўра масофадан туриб ёки қисқартирилган иш вақти асосида ишлаши мумкин. Бунда бола парвариши нафақаси сақланиб қолади.


Қонунчиликка мувофиқ, бола парвариши таътилининг олти йилгача бўлган қисми меҳнат стажига қўшилади. Бу эса келгусида пенсия ва бошқа меҳнат ҳуқуқларини ҳисоблашда муҳим аҳамият касб этади.


Қонун бола парвариши таътилидан фақат она эмас, балки: ота, бобо, буви, васий ҳам фойдаланиши мумкинлигини белгилайди. Муҳими, таътилни амалда болага қараётган шахс расмийлаштириши лозим.


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори Алишер Раҳматов нинг фикрича:


«Бола парвариши таътилининг оталарга ҳам берилиши — гендер тенгликни таъминлаш ва оилани қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий механизмдир. Амалиётда кўп ҳолларда бу ҳуқуқдан фақат оналар фойдаланади. Аммо қонун оталарга ҳам тенг ҳуқуқ беради. Иш берувчи ходимни бу асосда ишдан бўшатишга ёки босим ўтказишга ҳақли эмас. Агар бундай ҳолат юз берса, ходим суд ёки меҳнат инспекциясига мурожаат қилиши мумкин».


Унинг таъкидлашича, айниқса хусусий секторда иш берувчилар бола парвариши таътилига чиққан ходим ўрнига вақтинча ишчи олиш орқали иш жараёнини ташкил қилиши мумкин. Бу қонун доирасида ҳал этиладиган масала бўлиб, ходимнинг ҳуқуқини чеклашга асос бўла олмайди.


Бола парвариши таътили — фақат оналар учун эмас. Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси оталарга ҳам бу ҳуқуқни кафолатлайди. Энг муҳими, таътил даврида иш жойи сақланади, нафақа тўланади ва меҳнат стажи ҳисобга олинади.


Умид Худойқулов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид