Қозоғистон бензинни қўшни давлатларга сотмоқчи
Қозоғистон 2025 йил апрель ойида Чимкент нефтни қайта ишлаш заводи (НПЗ) томонидан ишлаб чиқарилган АИ-92 бензиндан 30000 тоннасини экспортга йўналтиришни режалаштирмоқда, дейилади хабарда.
Чимкент НПЗ экспортга рўйхатдан ўтиш учун бу ҳафтада ҳукумат қарорини ва Энергетика вазирлиги томонидан мўлжалланган квотани олиши мумкин.
Қозоғистон бензин ишлаб чиқаришдаги ортиқча маҳсулотни бошқа давлатларга сотиш орқали ички бозордаги ортиқча таклифни камайтиришни мақсад қилган.
Маълумот учун, 2024 йилда "Конденсат" НПЗ Ўрта Осиё ва Грузияга 62.967 тонна АИ-92 ва АИ-95 маркили экологик стандартга (Евро-5) мос автобензинларини экспорт қилган.
Айни пайтда, 2025 йил март ойида АИ-92 русумли бензиннинг бир литрининг ўртача нархи 204 тенгени ташкил этган. Шу билан бирга, мамлакатнинг айрим шаҳарларида ўртача нарх ҳатто 200 тенгега ҳам етмайди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0