Раисийнинг вазифаси биринчи вице-президентга юклатилади – ОАВ
Шунингдек, мамлакатда 50 кун ичида муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказилиши керак.
Эрон Конституциясига кўра, Иброҳим Раисий вафотидан кейин Эрон президенти вазифасини мамлакат биринчи вице-президенти Муҳаммад Мохбер бажаради.
Бу ҳақда Tasnim агентлиги ёзмоқда.
«Президент истеъфога чиққан, вафот этган ёки икки ойдан ортиқ муддат давомида вазифасида бўлмаган тақдирда, биринчи вице-президент раҳбариятнинг розилиги билан ўз ваколатларини бажаришга киришади», – дейилади агентлик маълумотида.
Ўз навбатида, суд ҳокимияти раҳбари, парламент спикери ва биринчи вице-президентдан иборат кенгаш президент сайловини ўтказиш учун энг кўп 50 кун ичида замин тайёрлаши шарт.
Агентлик, шунингдек, Эрон ҳукуматининг президент Раисий вафот этгани сабабли фавқулодда йиғилиш ўтказиши кутилаётганини ёзди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0