Шахмат мусобақаси ўтказилмоқда
Айни дамда Тошкент шаҳар кенгаши қошидаги “Шахмат мактаби” да Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик байрамига бағишланган спортнинг шахмат тури бўйича меҳнаткашлар ўртасида “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилмоқда.
- Шахматни ҳозиргача мустақил ўйнаб келаман. Шу сабабли 60 ёш бўлишимга қарамай ўз меҳнат фаолиятимни анча тетик бажараман, - дейди Маҳмуд Гулямов.
Мусобақада Тошкент шаҳар кенгашининг тармоқ ходимлари яъни ҳаваскор иштирокчилар куч синашмоқда. Турнирнинг ўтказилишидан асосий мақсад, ходимлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлашдан иборатдир.
Ўйин кўтаринки руҳда, қизғин баҳсларга бой тарзда давом этмоқда.
Диёра Равшанова
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0