Шотландиядаги катталар учун махсус боғча борлигини билармидингиз?
Шотландия пойтахти Эдинбургда катталар учун “Big kid” болалар боғчаси фаолият юритади. Унинг бошқа боғчалардан фарқли жиҳати 16 ёшдан ошганлар қабул қилинади.
Бу боғча болаликни соғинган ва уни яна бошдан кечиришни хоҳлайдиган инсонлар учун очилган. Бу ғоя катталарга ўз муаммоларини бир муддат унутиб, бола бўлиш имкониятини беради.
Кунлик тўлови – атиги 10 фунт стерлинг. Педагог Солейл Колл муассасани 2023 йилда очган. Ташриф давомида катталар қурилиш тўпламларини йиғишлари, ҳунармандчилик қилишлари, эртак тинглашлари ва қум қутисида ўйнашлари мумкин.
Бу катталарга жиддий муаммоларини вақтинча унутишларига ва болаларча завқланишига имкон беради. Бу ажойиб муассасани тўлиқ болалар боғчаси деб аташ албатта, нотўғри. Асосан масъулият ва ҳаёт ташвишларидан чарчаганлар учун интерактив ўйин вазифасини бажаради.
Катталар учун мўлжалланган боғча Шотландияда августда, Австрияда сентябрда ва Испанияда октябр-ноябрда ишлайди.
Мадина Пўлат қизи
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0