Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 855.9311.93

  • EUR

    13 570.7220.3

  • RUB

    128.16-0.14

+6C

+6C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+6c

  • Hozir

    +6 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +9 C

  • 12:00

    +10 C

  • 13:00

    +11 C

  • 14:00

    +11 C

  • 15:00

    +12 C

  • 16:00

    +12 C

  • 17:00

    +11 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +8 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 21-November

+6C

  • Hozir

    +6 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +9 C

  • 12:00

    +10 C

  • 13:00

    +11 C

  • 14:00

    +11 C

  • 15:00

    +12 C

  • 16:00

    +12 C

  • 17:00

    +11 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +8 C

  • Payshanba, 21

    +6 +20

  • Juma, 22

    +5 +20

  • Shanba, 23

    +3 +20

  • Yakshanba, 24

    +1 +20

  • Dushanba, 25

    +3 +20

  • Seshanba, 26

    +6 +20

  • Chorshanba, 27

    +9 +20

  • Payshanba, 28

    +9 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Бугуннинг мазлуми эртанинг золимидир”– психолог оилавий зўравонлик қурбони бўлаётган болалар ҳақида

Онани фариштага қиёслашади, бироқ мана шундай фариштадек, мўътабар номга хиёнат қилаётган, она номига лойиқмаслар афсуски кўпайиб бормоқда. Уларнинг ҳар қадамда чиқаётгани жамиятимизнинг қандай таназзулга тушганини яққол кўрсатиб қўймоқда.
Жамият
2210 18:25 | 23.07.2024 18:25

Ёдингизда бўлса, бундан бир неча йиллар олдин чақалоқ савдоси авж олганди. Кунда-кунора оммавий ахборот воситаларида мурғак чақалоқларнинг фалон минг долларга сотилаётганини эшитардик. Тезкор тадбирлар давомида бу ҳолатга оз бўлса-да, барҳам берилди, бироқ эндиликда ундан ҳам дахшатли, кўз кўриб қулоқ эшитмаган воқеаларни эшитяпмиз.



Иккинчи рўзғор, қўшхотинлик бизда қонунан тақиқланган бўлса-да, афсуски, сўнгги йилларда буни одатий ҳолдек қабул қилишга ўтдик. Унинг салбий жиҳатлари, мана, кўп ўтмай бўй кўрсата бошлади. Ҳар куни ён-атрофдан қўшхотинликнинг оқибатлари ҳақида ўқиймиз. Энг ёмони ундан болалар кўпроқ жабр кўраётгани.



Ўтган ҳафтада Яшнобод туманида уч ёшли боланинг ўлими, аввалроқ иккинчи хотинининг қизини доимий тарзда зўрлаб юрган блогер ўгай ота, Сирдарёда 13 ёшли қизнинг уйидан қотиллик аломатлари билан топилгани инсонни ўйга тўлдиради. Қолаверса, тез-тез ижтимоий тармоқларда эридан ўч олиш учун боласини қурол қилган оналарнинг фарзандига қилган зулмига сўз ожиз. Ҳатто эридан аламини олиш учун тўққиз ой вужудида авайлаб-асраган фарзандини қийнаб ўлдираётган оналар ҳам кўпаймоқда. Ёвузлик, бефарқлик, бешафқатлик қурбони бўлган уч ёшли норасиданинг онаси, уни таниган инсонларнинг айтишича, боласи мангу тупроққа қўйилган кунда ҳам сархуш бўлган.



Иқтисодий қийинчилик, депрессия, етишмовчилик олдин ҳам бўлган. Бувиларимизнинг бу борадаги кўп ҳаётий ҳикояларини эшитганмиз. Ҳатто 29 ёшида 6 нафар бола билан бева қолган аёлни танийман. Бу каби қаҳрамонлар сизнинг атрофингизда ҳам бўлганига ишонаман. Собиқ иттифоқнинг энг оғир даврларида ҳам болаларини битта чертмай катта қилган. Бугун аёлларга берилаётган имтиёз ва эркинликларга қарамай ўзларини жуда агрессив тутмоқда.



– 29 ёшимда олтита бола билан бева қолдим. Энг катта фарзандим 5-синф энг кичиги икки ойлик чақалоқ эди. Турмуш ўртоғим кутилмаганда вафот этди-ю, бир этак бола билан ҳайҳотдек ҳовлида ўзим қолдим. Турмуш ўртоғим етимликда катта бўлган, бизни қўллайдиган ҳеч кими йўқ. Отам ўлган, ўгай она эса ўзидан ошиниб менга бир оғиз овқат тутадиган даражада эмасди. Мусибатдан қон қақшаб йиғлайман. Қани эди, йиғлаш билан дардим ариса... Қаттиқ сиқилганимдан бўлса керак, туппа-тузук келиб турган сут келмай чақалоғим ризқсиз қолди. Қўни-қўшни чиқарган яримта нон ва бир коса овқатни болаларимга бўлиб бераман-у уларнинг бошига тушган етимликдан сиқиламан. Ейман-ичаман деб турган олти бошни қандай боқишни ўйлайман. Хаёлимга фақат “Эртага нон топиб беролмасам, камқонликдан силлам қуриб ётиб қолсам болаларим кимга қолади?” деган ўйлар айланаверади. Қўрқинчли ўйлар бунданда баттар ваҳимани юрагимга солади. Бир-икки бора “Селсовет”да ишлайдиган вакиллар олдимга чиқиб, “Болаларингизни боқишга қурбингиз етмаса, “детдом”га топширамиз” дейишди. Фарзандларимни ҳозироқ кўкрагидан юлиб олиб кетаётгандек қалбим туғёнга келди. “Охирги нафасим чиққунча фарзандларимни ўзим боқаман” дея уларни ҳайдаб солдим. Кетма-кет туғилган қизларимнинг мунчоқдек беғубор кўзларига қараб, иш топишим зарурлигини англаб етдим. Қишлоғимиздаги фермага мол соғувчи бўлиб ишга кирдим. Орада уйга келиб, болаларимдан хабар олиб каттароқларига сингилларига яхши қарашни тайинлаб яна ишга қайтаман. Шу алфозда фарзандларимни ҳалол пешона терим билан боқдим. Бировнинг фарзандидан кам бўлмай вояга етди. Олти қизимнинг бирортаси билан “гапи” чиқмади. Қизларимнинг бўйи етганда остонамизни совчилар босиб, ҳар йили биттадан қизимни узатавердим. Мана қизларим билан қурган уйда невараларимни боқдим, эвараларимни боқаяпман, аммо бугун телевизордан боласини қийинчилик сабаб сотаётгани ёки ўлдиришга урингани каби хабарларни эшитсам, кўрган қийинчиликларим ортда қолганидан йиғлайман.



Бу онахонга тасалли беролмадим. Аниқроғи, бир сўз айтолмадим... Зеро, ҳақ гаплар. Ҳақиқатан, бутун дунё ҳавас қилган ўзбек аёллари қачондан боласини ўлдиришгача бўлган жараёнга етиб келди? Қачондан бошлаб ўз боласига нарх қўя бошлади? Бола ўзи учун энг меҳрибон инсон деб қабул қилган онасидан жабр кўрганда нималарни ҳис қилар экан? Хуллас, охири йўқ саволлар кўп.



Ўтмишга назар солайлик. Уруш йилларида, қаҳатчилик замонларида кунжара-ю кепак билан кун кечираётган аҳоли боласини кўчага отмаган, бозорга солмаган. Аксинча, ота-онасиз қолган ўзга миллат болаларига қучоқ очган миллатмиз. Фарзандини иссиқ бағридан, меҳридан, ширин сўзидан мосуво қилмаган. Тирик етимларнинг сони бугунгидек кўп бўлмаган. Болалар эгнида бугунгидек ранг-баранг кийимлар бўлмасада, меҳр-оқибат қучоғида катта бўлишган. Кийимга зор бўлса ҳам, нонга зор бўлса ҳам меҳрга, она қучоғига зор бўлмаган.



“Она”, “Аёл” сўзлари билан ёнма-ён бу сўзларга мос чиройли таърифлар, мақтовлар қидирамиз. Мақтаб кўкларга кўтарамиз. Тўғри-да, Аллоҳ ўзидан кейин яратувчанликни фақат аёлгагина берган-да. Она бўлиш, оналик бахтига сазовор бўлиш бахт эмасми? Лекин оналикни ортиқча чиқим ва оёғига “тушов” деб биладиганлар ҳам афсуски учраб турибди.


Касбим юзасидан ҳар куни турли хабарларга кўзим тушади. Қаранг-а, хабарларнинг сарлавҳаси қанчалик қўрқинчли. Гоҳида хабарни тўлиқ ўқишга-да бардошим етмай қолади. “Навоийда фарзандини сотмоқчи бўлган ота-она ушланди”, “Ўз боласини ўлдирган она қандай муҳитда улғайгани маълум бўлди”, “Ўз фарзандини ўлдирган она унинг йўқолганини “саҳналаштирди”, “Гўдак фарзандини ўлдириб, томорқасига кўмишда гумонланаётган андижонлик эр-хотин ушланди”, “Бухоролик йигит шаръий хотини ва фарзандини ўлдириб, ёқиб юборди”, “Сурхондарёлик аёл ўзи ва икки фарзандини ўлдирмоқчи бўлди”, “Наманганда аёл ўз фарзандини аёвсиз калтаклади” , “Жиззахда аёл 1 ёшдан ошган фарзандини пичоқлаб, ўзини осиб қўйди”, “Фарғонада 4 ёшли ўгай ўғлини бўғиб ўлдирган ота қамалди”...



Инсонман деганнинг бу хабарлардан жазавага тушиши аниқ. Ичимизда, ташимизда сўкамиз, ҳақоратлаймиз. Негаям шу неъматни қадрига етмаганга фарзанд бердинг, деб Худога ёзғириб қўямиз.



Гуноҳкордан сабабини сўрасангиз, ё тирикчиликни важ қилишади ёки ўзимни билмай қолдим дейди. Хўш, “баҳона”ларга эга масъулиятсиз ота-оналар шунчалик ҳам чорасизми? Иродасизми? Ёки бўлмаса дангасами? Жамият ҳам кўз юмиб кета олмайди бу ҳолатларга. Эркаклардан кўра бу амалларни аёллар бажараётгани инсонни янада ўйлашга чақиради. Ҳаммамизнинг яшашимиздан мақсад - шу қоракўз болажонлар эмасми? Болалигимизни фарзандимизда кўриш нақадар бахт эканлигини ҳамма ҳам туя олмайдими? Кун келиб, шу фарзандларимиз кексайганимизда бир пиёла иссиқ чойимизни тутадиганлар эмасми? Ўлим келиб, вафот этсак, “онамлаб” “отамлаб” бўзлаб-бўзлаб кўмиб келадиган, ортимизда чироғимизни ёқиб ўтирадиганлар шу беғубор қоракўзлар эмасми?



Онаси томонидан зўравонликка учраган болалар ҳадемай улғаяди. Қуш уясида кўрганини қилади дегандек, жамиятга яна битта эҳтимолий жиноятчи бўлиб етишмайдими? Бу учун ёмонлик занжирини узиш наҳотки оналарнинг қўлидан келмаса?


Ҳали тили чиқмаган, аммо танасида чексиз оғриқни кечираётган болаларнинг уволи тутмай қолмайди. Мурғак онасига бўлган меҳрини ҳали тили чиқмасиданоқ ифодалай олади, қўллари билан онаси томон талпинади, меҳрли кўзлари билан боқади. Унинг гуноҳи не эдики, бу қадар разиллик қурбони бўлса?


Аёллар қачон бор аламини фарзандидан олади? Бунинг асл сабаблари нимада? Боласини ўлдирган, шавқатсизлик билан ураётган аёлларни оқлаб бўладими каби саволлар билан психолог Ҳабиба Ҳамдамга мурожаат қилдик. Ватандошимиз айни пайтда Германия давлатида яшайди ва педпсихология соҳасида. Бавария Эберсберг вилоятида болалар муҳофазаси қöмитасида волонтёр бўлиб фаолият олиб боради.


Аудио:


Яна мозийга қайтамиз. Фарзандининг бошини силаб, ширин аллалар ёки суралар ўқиб бошини силаганча, келажаги порлоқ бўлишини пичирлаб дуо қилганча ухлатган оналарга сизнинг ҳам ҳавасингиз келадими? Ҳозиргидек шинам уйларда яшамаса ҳам, саҳарлабдан “болам уйғонганида иссиқина уйда ўйнасин” деб печкага таппи-ўтин солиб, уйи исигунча сигирини соғиб, тандир-тандир нон ёпганларга-чи? “Фарзандим илмли бўлсин” деб, шам ёруғида тўртта тарафига болаларини олиб, китоб ўқиб берганларга-чи? Ҳозир қайси биримиз фарзандимизга китоб ўқиб бераяпмиз?


Фарзандингизга фаришта она бўлинг, қотил ёки уни пулловчи она бўлманг. Аёллик, оналик шаънингизни топтаманг. Бойлик, ҳирс, нафс сизга ҳеч қачон саодат олиб келмайди, яхшиликка етакламайди. Ҳаётнинг оқу қорасини фарзандингизга ўргатиш ўрнига ўзингиз бу жирканч ишларга аралашиб қолманг.


Феруза РАҲИМОВА,


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 433 11:24 | 13.08.2024
Жамият
Жамият