Талабалар ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилади

Қонунчиликка кўра, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш белгиланган.
Бунда талабгорларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъий назар, қуйидаги миқдорда тўланади.
• Тошкент шаҳрида — БҲМнинг бир баравари (440 минг сўм);
• қолган ҳудудларда — БҲМнинг ярим баравари (220 минг сўм).
• Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.
• Талаба ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича қуйидагилардан бири орқали мурожаат қилиб, белгиланган шаклдаги сўровномани тўлдириши лозим:
• давлат хизматлари марказлари;
• ЯИДХП (my.gov.uz);
• Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус платформаси.







