Валюта UZS
  • USD

    12 199.71-19.37

  • EUR

    14 328.56-50.85

  • RUB

    146.090.12

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 28-September

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • Yakshanba, 28

    +19 +20

  • Dushanba, 29

    +19 +20

  • Seshanba, 30

    +18 +20

  • Chorshanba, 01

    +17 +20

  • Payshanba, 02

    +17 +20

  • Juma, 03

    +11 +20

  • Shanba, 04

    +8 +20

  • Yakshanba, 05

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қашқадарёга Мўғулистондан “Баят” наслли қўйлар олиб келинди

Вилоятнинг Китоб туманидаги “Шарипов Ҳамроқул” фермер хўжалиги томонидан Мўғулистон билан тузилган ҳамкорлик шартномаси асосида 6000 бош наслли қўй олиб келиш режалаштирилган эди.
Жамият
247 15:54 | 24.09.2025 15:54

Биринчи 1,2 минг бош “Баят” зотли қўйлар самолёт орқали юртимизга етказиб берилди.Ушбу ташаббус Ўзбекистонда чорвачилик соҳасида халқаро миқёсдаги янги босқични бошлаб беради. Наслли қўйларнинг олиб келиниши туман чорвачилиги самарадорлигини ошириш, гўшт ва сут маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш ҳамда маҳаллий захираларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.



Мўғулистон чорвачиликда дунёга машҳур давлатлардан бири бўлиб, бу ҳамкорлик икки томонлама иқтисодий алоқаларнинг янада мустаҳкамланишидан далолатдир. Айниқса, Президентимизнинг Мўғулистон давлатига расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар натижасида ушбу лойиҳа рўёбга чиқаётгани алоҳида аҳамият касб этади. Давлат раҳбарининг ташрифи давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор келишувларга эришилгани Китоб туманидаги ушбу ташаббуснинг амалий ифодасидир.



Қўйларнинг соғлиғи ва иқлимга мослашиш жараёни туман чорвачиликни ривожлантириш ҳамда ветеринария бўлими томонидан қатъий назорат остида олиб борилмоқда.


Мутахассисларнинг фикрича, “Баят” зотли қўйлар юқори маҳсулдорлиги ва касалликларга чидамлилиги билан ажралиб туради, бу эса тумандаги гўшт маҳсулотлари ҳажмини янада оширишга хизмат қилади.



Фермер келгусида қўйлар сонини яна 10 минг бошга ошириш ниятида.


Баҳодир ҲАЛИМОВ,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

1

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Ayub

20:23 | 24.09.2025

Zur kupaysin

Mақолага баҳо беринг
0/5

1

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5050 16:57 | 05.08.2023