Валюта UZS
  • USD

    12 140.9117.53

  • EUR

    14 053.10-41.54

  • RUB

    149.410.22

+24C

+24C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+24c

  • Hozir

    +24 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +24 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 13-October

+24C

  • Hozir

    +24 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +24 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • Dushanba, 13

    +24 +20

  • Seshanba, 14

    +24 +20

  • Chorshanba, 15

    +25 +20

  • Payshanba, 16

    +26 +20

  • Juma, 17

    +26 +20

  • Shanba, 18

    +23 +20

  • Yakshanba, 19

    +20 +20

  • Dushanba, 20

    +22 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Тил ва ҳунар ўрганмай туриб, мигрантликка шошилманг!

Бошидан айтиб қўя қолай, хорижий давлатларда ўзбекистонлик мигрантларга бўлаётган муносабатлар сабаб ушбу мақолани ёзишга қарор қилдим. Бу орқали фикрлаш, сўз ва ахборот тарқатиш билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланмоқчиман.
52 12:33 | 13.10.2025 12:33

1995 – 2000 йиллар “эйфорияси”


Бу воқеаларга ҳам салкам 25–30 йил бўлди. Мактабнинг 9-синфида ўқиб юрганимдаёқ Тошкент давлат юридик институти (ҳозирги Тошкент давлат юридик университети)га ўқишга кириш ва прокурор бўлиш орзуси билан тарих, ўзбек тили ва адабиёти фанларидан астойдил тайёргарлик кўрганман.


8-синфгача инглиз тилини яхши ўқиганман, лекин кейин қизиқишим пасайган. Вақт ўтиб англадимки, хато қилганман. Шу боис фарзандларим бу хатони такрорламаслиги учун уларга зарур шароит яратдим. Ҳозир уч нафар қизим ҳам ўзбек, рус ва инглиз тилларида эркин мулоқот қила олади.


Ўша йилларда мактаб битирувчиларининг камида ярми “катта бўлсам, прокурор бўламан” дерди. Мен ҳам 2000 йили мактабни битириб, Тошкент давлат юридик институтига йўл олдим. Битта ўринга юзлаб, минглаб одам ҳужжат топширарди. Яқинда эълон қилинган маълумотга кўра, бу йил давлат олий таълим муассасаларида 28 минг 881 та квота тўлмай қолган. Олий ўқув юртлари сони ҳам ўша пайтларда ҳозиргидек кўп эмасди: мамлакатимизда 2016 йили 77 та бўлган бўлса, бугунги кунда эса 202 тага етди.


Гапнинг қисқаси, йиқилдим. Иккинчи йили Ўзбекистон миллий университети, учинчи йили Самарқанд давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультетларига киролмадим. Албатта, бекор юрмаганман, жиддий ўқиганман. Тўртинчи йили ҳужжат топширишимдан аввал отам билан машинада кетаётганимизда: “Ўғлим, сендан прокурор чиқмайди шекилли, кел, менга ўхшаб журналист бўлсанг-чи, ота касбини қилган одам кам бўлмайди”, деган гапни айтди. Рози бўлиб, Ўзбекистон миллий университетининг Журналистика факультетига ҳужжат топширдим ва давлат гранти асосида қабул қилиндим.


Бу хотираларни эслашим бежиз эмас. Ўша пайтларда йигит-қизлар олдига қўйган мақсадидан осонликча қайтмасди. Ота-оналар ҳам сабрли эди: уч йил йиқилсак ҳам, “ўқишни йиғиштир” демас, сабот ва ишонч билан ёрдам беришарди.


Абдурауф Фитрат ҳақиқати


Сўнгги саккиз йилда таълим ва илм-фанга ажратилаётган харажатлар 6 баробар оширилиб, 378 триллион сўмга етди. Фақат 2025 йилнинг ўзида таълим соҳасига 84,4 трлн сўм сарфланиши режалаштирилган. Демак, давлат учун таълим-тарбиядан муҳимроқ вазифа йўқ.


Янги Ўзбекистонда таълимни ривожлантириш орқали Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш йўлида қилинаётган ишлар ҳақида жуда кўп ва хўб гапириш мумкин. Лекин минг афсуски, ҳали ҳам баъзи бир оилаларда ўз фарзандининг келажагига нисбатан масъулиятсизлик, эътиборсизлик билан қараш ҳолатлари бор. Ҳозир бундай оилалар нисбатан камайди, лекин фоиз ҳисобида олсак, барибир кўп-да.


Шу ўринда бир тарихий фактга тўхталсак. Абдурауф Фитрат 1915 йили ёзган “Оила ёки оила бошқариш тартиблари” номли асарида шундай дейди: “Биз туркистонликлар болаларимиздан кўра молларимизга яхшироқ қараймиз...


Далил шулким, кимнинг уйида мол бўлса, текширса кўрадики, йил давомида унинг молларидан биттаси ҳам касал бўлмаган, аммо фарзанди ҳеч бўлмаса, уч марта хасталикка чалинган”.


Бугун ҳам ушбу фикр ўз аҳамиятини йўқотмаган. Ҳозир аксариятимиз кўп вақтимизни ижтимоий тармоқларга сарфлаймиз. Ўзбек сегментида болалар тарбиясига оид контентдан кўра, мол, қўй, товуқ боқишга оид видеолар кўп. Кўришлар сони ҳам анча-мунча. Чунки талаб бўлмаса, бундай турдаги контентлар жойлаштирилмайди.


Интернетдаги олди-қочдига сарфланаётган 6 соат


Яқинда Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил этилди ва марказнинг устувор йўналиши сифатида болаларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган контентларни яратиш белгиланди. Зеро, марказ бу борадаги бўшлиқни тўлдиришга хизмат қилади, деб ўйлайман.


Очиғи, ҳаммамиз, шу жумладан, ўзимиз ҳам, болаларимиз ҳам интернет билан бандмиз. Ҳисоб-китобларга кўра, бугунги ёшлар интернетда кунига камида 6 соат вақт ўтказади. Фойдали контент кўраётган бўлсак ҳам майли. Асосан “олди-қочди”ларни томоша қилиш билан оворамиз.


Мақолани ёзиш давомида сунъий интеллектга “Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида қандай турдаги контентлар кўп?”, деган саволни бердим. У ўнта йўналишдаги кўп учрайдиган контент турларини санаб берди. Охирги ўринда оила ва тарбия мавзулари экан. Энг оммалашгани эса кўнгилочар, шоу-бизнес ва машҳурлар ҳаёти. Ёшлар кўпроқ юмор ва олди-қочди, ўрта ёшдагилар шоу-бизнес, катталар эса асосан янгилик ва маърифий контентларни қизиқиб томоша қиларкан.


Миграция олдин ҳам бўлган, бундан кейин ҳам бўлади


Миграция (лотинча migratio – “кўчиш”, “жойини ўзгартириш”) дегани одамлар ёки ҳайвонларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиши, яъни доимий ёки вақтинчалик манзилни ўзгартириш жараёнини англатади. Бу атама, одатда, демография, иқтисодиёт, ижтимоий фанлар ва экология соҳаларида қўлланади.


Қадимги даврларда одамлар асосан табиий сабаблар туфайли (ҳаво ўзгариши, озуқа танқислиги, уруғчилик) кўчиб юрганлар. Бу кўчишлар инсоният цивилизациясининг шаклланишига туртки бўлган. XIX асрда индустриал инқилоб бошланганидан сўнг, иш излаб бошқа шаҳар ёки мамлакатларга кўчиш оммавий тус олган. XX асрда сиёсий урушлар, мустамлакачилик ва иқтисодий тенгсизлик сабабли миллионлаб одамлар ўз ватанларини тарк этишга мажбур бўлган. Бугунги кунда эса миграция дунё миқёсида жуда катта ижтимоий-иқтисодий ҳодисага айланган.


БМТ экспертларининг маълумотларига кўра, 2020 йили дунёда 128 миллион меҳнат мигранти мавжуд бўлган бўлса, 2022 йилга келиб уларнинг сони 281 миллиондан ошган. Мазкур кўрсаткич ҳозир янада кўпайгани табиий.


Одатда, адолатли жамиятда ҳеч бир муаммо беркитилмайди. Ўз номи билан борича айтилади, тан олинади. Одамлар шунга ўрганиши, оғриқни яширмай, уни даволаш йўлларини излаши керак. Кейинги йилларда Ўзбекистон ҳам ташқи миграция борасидаги мавжуд муаммоларни илк бор очиқ тан олиб, бандлик тизимини такомиллаштиришга устувор аҳамият қарата бошлади. Миграция агентлиги тузилиб, Россия Федерацияси, Жанубий Корея, Туркия, Қозоғистон каби давлатларда унинг ваколатхона ва вакилликлари очилди. Бундан ташқари, хориждаги Ўзбекистоннинг элчихона ва консулликларида меҳнат миграцияси бўйича “Атташе” лавозими жорий этилди.


Шубҳасиз, бундан кўзланган мақсад – хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш. Ўзга юртларга йўл олаётган фуқароларимизни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш, хорижда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдир.


Тил ва ҳунар ўрганмай туриб, мигрантликка шошилманг!


Ана энди масаланинг яна бир жиҳати ҳам борки, ундан асло кўз юмиб бўлмайди. Айрим одамларимиз касб-ҳунар эгалламасдан, тил ўрганмасдан чет элда катта пул топишни орзу қилади. Ҳатто бунинг учун бировдан қарзга пул олиб, масъул мансабдорга беришга ҳам тайёр. Таниқли вайнер Бобур Мансуровнинг худди шу масалага оид вайни ҳам роса машҳур бўлиб кетганди. Чунки унда менталитетимиз шундоққина очиб берилганди.


Нима учун бу ҳақда батафсил тўхталаяпман? Тил билмаган, ҳунари йўқ одам нафақат хорижда, балки ўзининг давлатида ҳам азиз бўлмаслиги табиий. Бир ҳақиқатни тушуниб етганман: агар инсон ўз ишини чин дилдан, сидқидилдан, меҳр ва масъулият билан бажарса, унинг меҳнати самарали бўлади. Бундай меҳнат эса моддий мукофот, яъни пул ва фаровонликка олиб келади. Зеро, Конфуций айтганидек, “Сен яхши кўрган ишни танла, шунда бир кун ҳам ишлаётгандек бўлмайсан”.


Хулоса ўрнидаги мулоҳаза


Бугун дунё ўзгармоқда. Замон талабига мослашиш, илм ва малака билан қуролланиш ҳар бир инсон учун ҳаёт-мамот масаласига айланди. Илм – бу нафақат шахсий тараққиёт, балки миллат келажаги кафолатидир. Таълимсиз миллатнинг кучли иқтисодиёти бўлмайди, тарбиясиз миллатнинг тинч келажаги йўқ.


Шунинг учун ҳам, бугунги кунда ҳар бир оилада, ҳар бир маҳаллада, ҳар бир таълим масканида битта асосий шиор янграши керак: “Ўзбек учун илмдан бошқа нажот йўқ!”.


Маъмуржон МАҲМУД, журналист


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид