Валюта UZS
  • USD

    12 140.9117.53

  • EUR

    14 053.10-41.54

  • RUB

    149.410.22

+24C

+24C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+24c

  • Hozir

    +24 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +24 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 13-October

+24C

  • Hozir

    +24 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +24 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • Dushanba, 13

    +24 +20

  • Seshanba, 14

    +24 +20

  • Chorshanba, 15

    +25 +20

  • Payshanba, 16

    +26 +20

  • Juma, 17

    +26 +20

  • Shanba, 18

    +23 +20

  • Yakshanba, 19

    +20 +20

  • Dushanba, 20

    +22 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Доимо зиддиятда яшайдиган миллатлар

Жаҳонда бирор миллат ёки элат йўқки, барча вакилларини яхши ёки ёмон дея таърифлаш мумкин бўлса. Ҳар бир миллатнинг ўз зиёлиси, тинчликпарвари бўлгани каби жангарисию жоҳиллари ҳам бўлади. Лекин шундай миллатлар борки бошқа бир миллат ёки элатни душман билиши тарихий илдизларга бориб тақалади ва бу зиддият асрлар ошса ҳам барҳам топмайди.
Ҳодиса
43 15:25 | 13.10.2025 15:25

Покистон-Ҳиндистон зиддияти


Мазкур зиддият маълум миллат доирасидан анча кенг даражага чиққан ва дунёвий зиддиятлар мақомида, деб аташ мумкин. Ҳар икки давлат ядро қуролига ҳамда ниҳоятда катта нуфусга эга эканлиги очиқ урушларнинг ҳалокатли кечишини англатади.


Доимий музокаралар, босиқлик сиёсатига қарамай чегара ҳудудларида вақти-вақти билан қурол тилга кириб туради. Кўпинча локал кечувчи жанглар билан якунланувчи бу жараён бир неча марта кенг қамровли ҳарбий ҳаракатларга ҳам айланиб кетган.


Томонларнинг асосий тортишуви Кашмир ҳудуди бўйича кечади ва ҳар бир давлатнинг бу борада ўз ҳақиқати бор.



Араб-яҳудий тарихи


Тарих битиклари ёзила бошлангандаёқ тамал тоши қўйилган бу зиддиятни қиёматгача давом этади, дейдилар. Ҳар икки тарафда кучли ҳамда рақибидан айро диний қарашлар, улкан тарих ва азалий алам ётган бу можаро ҳақида достонлар битилган, асарлар ёзилган, кинолар ишланган.


БМТ, Араб лигаси давлатлари ва ҳатто узоқдаги Европа иттифоқи каби ташкилотларнинг мунтазам кун тартибида турадиган бу масала бўйича минглаб музокаралар ўтказилган, тонналаб ҳужжатлар имзоланган.


Албатта, барча араб (аниқроғи мусулмон) давлатларини ҳам Исроилга нисбатан фаол душман мақомида деб бўлмайди. Айниқса сўнгги пайтларда ўзаро муносабатларни тиклашга чорлаётган давлатлар ҳам бор.



Озарбойжон-арман тўқнашувлари


Кўпчилик бу икки давлат (ва миллат) ўртасидаги зиддият илдизи 1988 йилда бошланган, деб хато фикрлайди. Тўғри, ўша йилда иттифоқнинг заифлашуви ортидан фаол ҳарбий ҳаракатлар бошланиб кетган ва қон тўкилган. Аммо бу можаро ҳам асрий тарихга эга.


Гап арманиларнинг озарийларни қандай қабул қилишида ва Озарбойжон халқининг бунга жавобида ётади. Арманилар озарбойжонларни турклар деб атайдилар ва юз йиллар аввалги арман қирғинида Туркия қаторида айбдор ҳисоблайдилар.


Тарихдаги яралар унутилса ва тўғри сабоқ чиқарилса дуруст. Уларни дастак қилиб сиёсат йўлида фойдаланиш яхшиликка хизмат қилмайди.


Бугун фаол кўриниш олган ҳарбий ҳаракатлар ҳам 35 йилдан ортиқ давомида мудом бир бирини мўлжаллаб турган қуролларнинг вақти-вақти билан тилга киришининг навбатдаги кўриниши холос. Қолаверса, вазиятга диний тус беришга уринишлар ҳам борки, бу фақат зиддиятнинг чуқурлашувига хизмат қилади.


Шукр, охирги йилларда Озарбойжон фаоллик кўрсатди ва тинчлик билан ғалабага эришди.



Уйғур-хан зиддияти


Уйғурлар майда миллат эмас, ўзлигини сақлашга уринадиган, шу ҳудудда минг йиллардан бери яшаб келаётган халқ. Ханлар эса Хитой давлатидаги энг улкан миллат ва табиийки бу зиддият асосан шу икки миллат вакиллари ўртасида кечади. Хитой ўз ҳудудий яхлитлигига ва ҳар қандай намойишларга ниҳоятда жиддий қарайди ва қатъий чоралар кўради.


Бу ҳудудда ҳам вақти-вақти билан норозилик намойишлари кузатилади ва Хитой ҳукумати дарҳол энг юқори даражадаги чораларни кўришга ошиқади. Уйғурлар лагерларига оид можаро ҳам кун тартибида, қатор давлатлар бундай сиёсат учун Хитой ҳукуматини танқид қилади. Хитой эса барчасини рад этади.



Хуту ва тутси жанглари


Африканинг бир чети бўлган Руанда давлати бир вақтлар Бельгия колонияси бўлган. Европаликлар нисбатан озчилик бўлган тутси қабиласи билан фаол ҳамкорлик қилганлар, хутулар эса четга чиқиб қолган. Бельгияликлар кетишлари ва давлат мустақил бўлиши билан барча гиналар эсланади ва фаол ҳаракатга киришилади.


Аслида миллат ёки ҳатто элатликка ҳам даъво қилиши қийин бўлган бу икки қабила ўртасидаги зиддият қурбонлар сони, жанглар давомийлиги ва жараён шафқатсизлиги бўйича юқоридаги аксарият можароларни ортда қолдиради. Фақат юқоридаги зиддиятларда ахборот оқими жуда кучлилигиги ва ҳар бир қурбон катта муҳокамаларга сабаб бўлиши ортидан тутси-хуту жангларига кўпчилик эътибор бермайди.


Айниқса 80-йилларнинг охири 90-йиллар бошига келиб можаролар ҳақиқий жангларга айланиб кетди ва уруш олови бутун давлатни қамраб олди. Энг даҳшатлиси, ҳар икки томон урушнинг оддий қоидаларини унутиб, ўта шафқатсизларча ҳаракатланар, душманига дуч келса унинг кеса, аёл ёки гўдаклигига қарамай ўлдиришдан тоймасди.


2000 йилларгача ҳам давом этган бу қонли урушда турли ҳисоб-китобларга кўра 500 мингдан 1 млн нафарга одам ўлган ва Руанданинг аксарияти тинч аҳолидан иборат 20 фоиз фуқароси қирилиб кетган.



Турк-юнон зиддиятлари


Бу зиддият ҳам чуқур тарихга эга. Усмонийлар империясининг қадамба-қадам кенгайиши Грецияга жуда оғриқли таъсир қилган ва бу давлат ўз таъсир доирасининг катта қисмини йўқотган. Тарихдаги Византиянинг ўрни, Константинополнинг фатҳ этилиши ва Истанбулга айланиши, Аё София билан боғлиқ диний адоват бу икки давлат ўртасидаги совуқликнинг мунтазам сақланиб қолиши учун керагидан ортиқ шароит яратган.


Бундан ташқари охири кўринмайдиган Кипр можароси ҳам борки, бу ҳам ҳар икки давлат бир бирини айблаб туриши учун яна бир мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилиб туради.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 2928 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса