Тошкентда тарихий сурат 45 миллион сўмга сотилди

14:57 | 08.05.2024
•
531
Тошкентда тарихий сурат 45 миллион сўмга сотилди
Катталаштириш

У тадбиркор Бекзод Маматқулов томонидан харид қилинган.
Тушган маблағ "Сен кучлисан" лойиҳаси доирасида болалар онкологияси шифохонасига зарур ускуна харид қилиш учун йўналтирилади.

Номаълум рассомнинг картинаси аввал ҳам бир неча марта аукционларда сотилган ва қайта ҳадя қилинган. Охирги марта 2023 йилда “Эрудит” ижодий маркази томонидан 8 млн сўмга харид қилиниб, шу ташкилотга топширилган. Аммо марказ вакиллари эзгулик эстафетасини давом эттириш мақсадида суратни яна қайтариб беришди.

62 йиллик тарихга эга ушбу сурат журналист Аброр Зоҳидовга тегишли. У бу суратни ўзи харид қилган эски уйнинг чордоғидан топиб олган. Мазкур асар бугун кўплаб болажонларнинг саломатлигини тиклашга қаратилган хайрли ишларга сабаб бўлмоқда.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади