Валюта UZS
  • USD

    12 275.58-11.73

  • EUR

    14 591.98-52.04

  • RUB

    159.090.26

+7C

+7C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+7c

  • Hozir

    +7 C

  • 08:00

    +7 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +9 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +11 C

  • 13:00

    +12 C

  • 14:00

    +13 C

  • 15:00

    +13 C

  • 16:00

    +13 C

  • 17:00

    +13 C

  • 18:00

    +12 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 14-February

+7C

  • Hozir

    +7 C

  • 08:00

    +7 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +9 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +11 C

  • 13:00

    +12 C

  • 14:00

    +13 C

  • 15:00

    +13 C

  • 16:00

    +13 C

  • 17:00

    +13 C

  • 18:00

    +12 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • Shanba, 14

    +7 +20

  • Yakshanba, 15

    +7 +20

  • Dushanba, 16

    +10 +20

  • Seshanba, 17

    +10 +20

  • Chorshanba, 18

    +7 +20

  • Payshanba, 19

    +10 +20

  • Juma, 20

    +10 +20

  • Shanba, 21

    +5 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Мактабга борма(йди)ган ўқувчи

Глобаллашув, ахборотлашув ва технологик тараққиёт замонида таълим масаласи ҳар қачонгидан-да долзарб аҳамият касб этмоқда. Аммо муваффақиятга фақат вазирлик, мактаб, ўқитувчининг саъй-ҳаракатлари билан эришиб бўлмайди. Жараённинг энг муҳим, аммо кўпинча эътибордан четда қолаётган субъекти ота-онадир.
Жамият
31 10:09 | 14.02.2026 10:09

Бизда давлат мажбурий таълимни қонун билан қатъий белгилаб қўйган. Хусусан, «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг 51-моддасида ота-оналар ва боланинг қонуний вакиллари зиммасига аниқ мажбуриятлар юкланган. Унга кўра, улар фарзандлари умумий ўрта, ўрта махсус ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши, дарсларни ўзлаштириши устидан доимий назорат олиб бориши шарт. Афсуски, бу талаблар баъзиларга кор қилмаяпти. Айрим ота-оналар фарзандини дарсга атайлаб юбормайди. Буни оддий ҳолдек қабул қилади. Оқибатда болада таълимга нисбатан бефарқлик, масъулиятсизлик ва ижтимоий пассивлик шаклланади. Бу нафақат боланинг келажагига, балки жамиятнинг интеллектуал салоҳиятига ҳам жиддий путур етказади.


Жазо – ечим эмас


Мажбурий таълим талабларига риоя этишни таъминлаш мақсадида «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 47-моддасида аниқ жазолар белгиланган. Унга кўра, ота-оналар томонидан болани тарбиялаш ва таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик 412 минг сўмдан 2 миллион 60 минг сўмгача жарима солинишига сабаб бўлади. Агар бу бир йил давомида қайта такрорланса, жарима миқдори 4 миллион сўмдан ошади. Бундан ташқари, мажбурий таълимга тўсқинлик қилиш янада оғир ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланиб, 10 миллион сўмгача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланади. Бу чоралар, албатта, ота-оналарни огоҳликка чақиради. Шу билан бир қаторда, «Жарима муаммони ҳал қиладими ёки уни янада чуқурлаштирадими?» деган ҳақли саволни ҳам юзага келтиради. Масалан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар учун бу боланинг таълимга қайтишига эмас, балки оилавий муаммоларнинг ортишига олиб келиши мумкин. Шу боис жазолашдан кўра, тушунтириш, профилактика ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмларини кучайтириш лозим.


Муаммонинг илдизлари қаерда?


Тўғри, болаларнинг мактабга келмаслиги фақат ота-оналар хоҳиши билан боғлиқ эмас. Айрим ҳолларда бунинг ортида чуқур ижтимоий сабаблар ҳам бўлиши мумкин. Камбағаллик, меҳнат миграцияси, ота-онанинг узоқда ишлаши, оилавий низолар, фарзанд меҳнатидан фойдаланиш каби омиллар шулар жумласидан. Энг ачинарлиси, баъзи ота-оналар болаларини мактабга юбормасликни онгли равишда танлайди. Зеро, қизини эрта турмушга беришни истайдиган, ўғлини пул топишга ундайдиганлар кўп. Бу қонун талабларини очиқдан-очиқ бузиш ҳамда бола ҳуқуқларини поймол этишдир.


Ҳамкорлик ўрнига босим


Таълим жараёнида яна бир муҳим муаммо айрим ота-оналарнинг педагоглар фаолиятига ноқонуний аралашувидир. Ўқитувчини ҳақоратлаш, унга босим ўтказиш, дарс жараёнига аралашиш жамиятда бу касбнинг нуфузи пасайишига олиб келмоқда. «Ўқитувчига қўл кўтарган аёл узр сўраб чиқди», «Ўқувчилар ўқитувчига куч ишлатишди» каби хабарлар матбуотда кўп чиқиб турибди. Бу гўё оддий ҳолга айланиб қолгандек, жамият ҳам бефарқ қабул қилаётгандек. Элимизда «Устоз отангдан улуғ», дея ҳамиша қадрланиб келинган инсонларнинг бу ҳолга тушиши ачинарли. Устозлар шогирди ўқиб, элда эъзозли одам бўлиб етишишини истайди. Бор илми, маҳорати билан сабоқ беради. Қаттиққўллик ўз фойдасига эканини англамаган бола эса ўз номи билан бола. Аммо ота-оналар-чи?! Фарзандининг арзимаган шикояти сабаб мактабга келиб, муаллимга босим ўтказиши яхшиликка хизмат қилмайди. Шунинг учун ота-она ва мактаб ўртасида соғлом ҳамкорликни шакллантириш зарур.


Халқаро тажриба ва миллий эҳтиёж


Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, мажбурий таълим масаласида энг самарали усул ота-онани жазолаш эмас, балки уни жараённинг фаол иштирокчисига айлантиришдир. Масалан, айрим мамлакатларда ота-оналар учун мажбурий тренинглар, психологик маслаҳатлар, ижтимоий ёрдам дастурлари мавжуд. Биз ҳам шу йўлдан борсак, албатта, ижобий самарага эришамиз.


Мажбуриятдан онгли масъулият сари


Фарзанднинг мактабга бориши ота-онанинг шахсий иши эмас, балки жамият олдидаги бурчидир. Қонун бўйича шундай. Демак, унга амал қилиш ҳар бир отаонанинг онгли равишдаги вазифасига айланмоғи даркор. Зеро, таълим – жарима билан эмас, масъулият билан таъминланади. Демак, ота-она, мактаб ва жамият бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилса, мажбурий таълим мажбуриятдан табиий эҳтиёжга айланади. Аксинча бўлса, саводсизлик, бефарқлик ва маънавий таназзул билан юзма-юз келишимиз ҳеч гап эмас. Хўш, бу борада сизнинг фикрингиз қандай?


Салим АБДУРАҲМОНОВ
«ISHONCH»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5882 16:57 | 05.08.2023