Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 928.2718.47

  • EUR

    13 462.2146.35

  • RUB

    129.660.57

+7C

+7C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+7c

  • Hozir

    +7 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 26-December

+7C

  • Hozir

    +7 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -0 C

  • Payshanba, 26

    +7 +20

  • Juma, 27

    +5 +20

  • Shanba, 28

    +6 +20

  • Yakshanba, 29

    +5 +20

  • Dushanba, 30

    +10 +20

  • Seshanba, 31

    +7 +20

  • Chorshanba, 01

    +5 +20

  • Payshanba, 02

    +4 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Туркияда зилзиладан жабрланганларга уйлар берилмоқда

Бундан бир йил муқаддам қардош Туркиянинг бир неча вилоятлар, шаҳару қишлоқларида кучли зилзила бўлган эди. Табиий офат туфайли минглаб одамлар ҳаётдан кўз юмди. Уй-жойлар вайронага айланди.
Иқтисод
641 15:40 | 05.02.2024 15:40


Ушбу фожеа "Аср фалокати", дея баҳоланди. Жабрдийда турк қардошларимизга дунёнинг турли мамлакатларидан ёрдамга шошилганлар кўп бўлди. Уларнинг қаторида Ўзбекистонлик ватандошларимиз зудлик билан моддий ва маънавий кўмак беришга киришдилар.



Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали боғланиб, қондош турк халқи билан бирдам эканлигини билдирди. Зилзила туфайли жабр чекканларга қутқариш гуруҳи юборилди. Орадан бир йил ўтди. Табиий офатдан зарар кўрган Ҳатайда зилзила жабрдийдалари учун уй-жой топшириш бошланди.


Ўтган йили 6 февраль куни Туркияда рўй берган кучли зилзила оқибатида 50 мингдан кўп фуқаро ҳаётдан кўз юмди, 110 минг қардошимиз жароҳатланди. “Аср фалокати” дея номланган бу офат нафақат инсонларни ҳаётдан олиб кетди, беҳисоб мол-мулк йўқолишига сабаб бўлди, қолаверса, 11 та шаҳар ва вилоятни умуман яшаб бўлмайдиган ҳолатга келтирди.


Мамлакат Фавқулодда вазиятлар давлат департаменти маълумотига кўра, жами 14 миллион фуқаро жабр кўрган. Ер қимирлаши 124 туман, 7 мингга яқин қишлоқ ва маҳаллани вайрон қилди.



Ҳатай зилзила қурбонлари ва вайрон бўлган бинолар бўйича энг кўп зарар кўрди. Шу боис, ҳудудда барпо этилган уй-жой учун қуръа ташлаш ва ғолибларга калитларни топшириш маросими айнан Ҳатайдан бошланди.


“Аср фалокатидан асрлар бирлигигача” шиори остида зилзилада уй-жойидан айрилган энг муҳтож фуқароларга хавфсиз, иссиқ уй-жой қуриб бериляпти. Ҳудудда қурила бошланган 46 минг уйдан биринчи босқичда 7275 хонадон калити Мустафо Камол университети спорт залида Президент Режеп Тоййиб Эрдоған иштирокида ўз соҳибига тақдим этилди.


Давлат раҳбари жами 650 минг киши қутқарув ишида қатнашганини алоҳида қайд этиб, мақсад ҳар ой 15-20 минг уй ва қишлоқ биносини қонуний эгаларига топшириш эканини таъкидлади.


– Зилзиладан икки кун ўтиб Ҳатайга келганимизда кўзларимиз дуч келган манзарани унутмаганмиз ва ҳеч қачон унутмаймиз, – деди Эрдоған. – Ҳатайда 7 275 нафар аҳолига уй беряпмиз. Вилоят бўйлаб қад кўтараётган хонадонлар ҳам қуриб битказилгач, босқичма-босқич тақсимланади.


Туркия етакчиси тадбирда мамлакатни ҳар томонлама ривожланган ўнта давлат қаторига киритиш жараёни жадал босқичда эканини таъкидлади.


Зебо НАМОЗОВА тайёрлади


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид