Валюта UZS
  • USD

    11 914.673.74

  • EUR

    13 735.23-49.29

  • RUB

    148.270.78

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 10:00

    +7 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +14 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +14 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 22-November

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 10:00

    +7 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +14 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +14 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +6 C

  • Shanba, 22

    +2 +20

  • Yakshanba, 23

    +3 +20

  • Dushanba, 24

    +2 +20

  • Seshanba, 25

    +3 +20

  • Chorshanba, 26

    +3 +20

  • Payshanba, 27

    +3 +20

  • Juma, 28

    +3 +20

  • Shanba, 29

    +2 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистон ва дунё: қаерда кўчмас мулк ижараси қиммат?

Бугун жаҳонда аҳоли сонининг ошиши ва урбаницазия сабаб кўчмас муллка талаб йил сайин (балки ой сайин) ошиб бормоқда. Бу соҳага инвестиция киритиш энг барқарор ва мақбул йўллардан саналади. Чунки кўчмас мулк бозорида инқироз, нарх қулаши ва талабнинг тушиб кетиши эҳтимоли паст. Жаҳонда кўчмас мулк билан таъминланганлик, уй ва ижара нархлари ўта нотекис. Ривожланган ва аҳоли даромади юқори бўлган давлатларда нархлар қиммат, ривожланаётган давлатларда эса бироз бошқачароқ манзарани кўришимиз мумкин. Қуйида бугунги воқеликдан келиб чиқиб, кўчмас мулк ижараси билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқамиз.
91 14:34 | 21.11.2025 14:34

Кўчмас мулк деганда кўз олдимизга аввал шаҳарлардаги кўпқаватли уйлар келади. Чунки дунё аҳолисининг аксарият қисми шаҳарларга жойлашмоқда ва уларда талаб катта. Энг аввало, Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги вазиятга ўз шахсий кузатувимиз нуқтаи назаридан тўхталсак. Тошкентда энг арзон, жиҳозланмаган бир хоналик ижара уй нархи 250 АҚШ доллар (бугунги валюта курси бўйича қарийб 3 млн сўм) ташкил қилади. Бу нархга Самарқанд, Андижон, Бухоро каби йирик шаҳарларда ўртача квартираларни ижарага олиш мумкин. Термиз, Урганч каби шаҳарларда одатда келишув қиймати сўмда ҳисобланади ва бугунги кунда 1,8-2,2 млн сўмга бир хоналик уйларни ижарага олиш мумкин. Қайд этиш керак, сўнгги йилларда вилоят марказларида ҳам кўчмас мулк ижараси анча фаоллашди. Буни қатор факторлар билан боғлаш мумкин. Энг асосийларида бири, аҳоли сонининг ўсиши. Масалан, сўнгги саккиз йилда Ўзбекистон аҳолиси 6 миллион кишига кўпайган. Иккинчидан, вилоятларда иқтисодиётнинг ривожланиши ва иш ўринларининг кўпайиши ҳам ижара уйларга бўлган талабни ошириб бормоқда.


Бироқ кўпчиликни қизиқтирган уй-жой ижаралари сони бўйича яққол етакчилик Тошкент шаҳрида қолмоқда. Турли йилларда республика бўйлаб тузилган ижара шартномаларининг тахминан 45-50 фоизи айнан пойтахтда қайд этилган. Бу табиий албатта, Тошкент Ўзбекистоннинг энг йирик шаҳри бўлиш билан бирга одамлар энг кўп ташриф буюрувчи шаҳар ҳамдир. Нафақат Тошкент, балки пойтахтдан унча узоқ бўлмаган Тошкент вилояти аҳоли манзиллари(Қибрай, Нурафшон, Янгийўл,Зангиота, Чирчиқ)да ҳам ижара уйларга талаб ошган. Масалан, Янгийўл ёки Чирчиқ шаҳрида бир хоналик жиҳозланган уйни 200-250 АҚШ долларига ижара бериш имконияти мавжуд. Қолаверса бу шаҳарларда сўнгги йилларда кўпқаватли уйлар қурилиши жадаллашмоқда ва янги имкониятлар вужудга келмоқда.


Пойтахтда ва йирик шаҳарларда ижара келишувлари йиллар давомида сингиб кетган анъанага мувофиқ АҚШ долларида ҳисобланади. Демак, Тошкентда 250 (ва ундан кўпроқ) АҚШ долларига шаҳарнинг аҳоли кўп яшовчи туманларидан жиҳозларсиз бир хонали хонадонни ижарага олиш мумкин.


Кўпчилик харидорлар ҳам айнан шу нархга ижара қидирадилар, аммо сўнгги пайтлар тенденциясига кўра бу пулга ижара уй топиш қийинлашиб бормоқда.Соҳага оид эълонлар энг кўп жойлаштириладиган “Olx.uz” сайти маълумотларига таяниб айтилса, Тошкентда кўп қаватли уйлардаги квартираларнинг энг қиммат ижараси 2500-3000 АҚШ долларини, ҳовлиларнинг энг қиммати 10 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Лекин ижарага бериладиган бундай қиммат нархдаги кўчмас мулклар одатда жуда кам бўлади.


Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида 150-200 АҚШ долларига Самарқанд, Андижон, Бухоро каби йирик шаҳарларда ўртача квартираларни ижарага олиш мумкин. Термиз, Урганч каби шаҳарларда одатда ижара қиймати сўмда ҳисобланади ва маълумотларга кўра, ўртача ижара нархи 2 млн сўмгача. Табиийки, туманларда янада арзон. Бунинг устига Тошкентга қараганда вилоятларда аҳолининг шахсий уй билан таъминланганлик даражаси юқори. Яъни деярли ҳамманинг ўз уйи бор. Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январ ҳолатига республикада уй-жой фондининг умумий майдони 703,8 млн м² ни ташкил этган. Аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 18,9 квадрат метрни ташкил этган.


Одатда ижара нархлари ҳақида гап кетганда, Ўзбекистондаги нархлар аҳоли наздида қиммат туюлади. Аммо жаҳон даражасига солиштирган бундай эмас. Масалан, яқинда Numbeo портали ўтказган тадқиқотда кўра, Тошкент дунёнинг энг арзон шаҳарларидан деб топилди. Пойтахтдаги ижара нархлари ҳам жаҳон миқёсида арзонларидан деб кўрилган. Бу ерда асосий муаммо аҳоли даромади ва йиллик ялпи ички маҳсулот билан боғлиқ саналади.


Жаҳонда кўчмас мулк ижараси билан боғлиқ вазиятга тўхталсак. Яқинда ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра, Буюк Британия пойтахти Лондон рўйхатда биринчи ўринни эгаллади. 2025 йил сентябр ойида Лондонда бир хонали квартиранинг ўртача ижараси 2800 долларни ташкил қилган. Марказий ҳудудларга назар ташлайдиган бўлсак, бу кўрсаткич 3100 долларгача кўтарилади. Жануби-шарқий Осиёда жойлашган Сингапурда ижара ҳақи деярли бир хил – Лондонникидан атиги бир неча доллар арзонроқ. Бу Осиёнинг молиявий марказида ижарага уй олиш осон эмаслигини кўрсатади.


АҚШ пойтахти ҳам бу борада қиммат ҳудуд саналади. Вашингтонда ўртача ижара ҳақи 2300 доллар атрофида. Европанинг машҳур шаҳарларидан бири Амстердамда ижара ҳақи ўртача 2250 долларни ташкил қилса, Дублин ижара бозорида ўртача уй ижараси 2200 долларни ташкил қилади. Исландия пойтахти Рейкявикда бир хонали квартира ойига ўртача 2160 доллар туради. Ўнталикка кирувчи бошқа шаҳарлар орасида Люксембург ва Гонконг (2000 доллар), Берн (1800 доллар) ва Копенгаген (1750 доллар) бор. Ушбу шаҳарларда яшаш ва ижара нархи юқори ва кўпчилик учун жиддий молиявий муаммо бўлиб қолмоқда.


Бироқ, рейтингнинг энг қуйи қисмида бутунлай бошқача манзара пайдо бўлади. Энг паст ижара нархи Бангладеш пойтахти Даккада қайд этилган, у ерда бир хонали квартира ойига атиги 93 доллар туради. Покистон пойтахти Исломободда ўртача нарх 158 доллардан кам; Лусака (Замбия давлати пойтахти) ва Миср пойтахти Қоҳирада 175 доллар; Жазоирда бу 184 доллар; Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида эса 185 долларни ташкил этади. Бу рақамлар глобал ижара бозоридаги кескин фарқларни аниқ кўрсатиб турибди. Бир шаҳарда квартира ойига минглаб доллар туради, бошқасида эса деярли юз долларни ташкил этади. Мутахассисларнинг фикрича, бу фарқ иқтисодий ривожланиш даражаси, даромадлар, талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанат билан боғлиқ.


Минтақамизда вазият қандай?


Тожикистоннинг Asia Plus нашри ўтказган сўровга кўра, нисбатан арзон нархлар Туркманистон пойтахти Ашхободга тўғри келади. У ерда керакли қулайликларга эга 40 квадрат метрлик бир хонали квартирани ўртача 240 долларга ижарага олишингиз мумкин. Ашхободдаги икки хонали квартира ўртача 320 доллар, уч хонали квартира эса 410 доллар туради. Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бир хонали квартиранинг ўртача ижараси туман ва шароитга қараб 160 дан 360 долларгача. Икки ва уч хонали квартиралар ўртача 500 дан 700 долларгачани ташкил этади. Остона ва Бишкекда нисбатан қиммат нархлар қайд этилган. У ерда бир хонали квартира ўртача 440 дан 520 долларгача, икки хонали квартира 670 дан 1520 долларгача, уч хонали квартира эса 1140 дан 2130 долларгача туриши айтиб ўтилган. Нашр Тошкентдаги нархларни ҳам эътиборсиз қолдирмаган. Унга кўра,бир хонали квартиранинг ўртача ижараси туман ва шароитга қараб тахминан 420 доллар, икки хонали квартира 700 доллар ва уч хонали квартира 1000 долларни ташкил қилиши айтиб ўтилган. Аммо бу рақамларни бироз баҳсли дея олишга асослар мавжуд. Масалан, Olx платформасидаги эълонларга кўра, 400 АҚШ долларига Тошкентда бемалол 2 хоналик ижара уй топиш мумкин.


Шу ўринда ижара борасида расмий тақдим этилган бир маълумотни киритиб ўтишни жоиз деб топдик. Унга кўра, пойтахтимизда ижара нархлари маълум депсинишдан сўнг, яна кўтарилиб бормоқда. Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025 йилнинг сентябр ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди. Мазкур даврда ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф қилинган ўртача ижара нархлари август ойидагига нисбатан қуйидагича кўтарилган.


- 1 хонали: $16 ($318 дан $334 га);


- 2 хонали: $18 ($394 дан $412 га);


- 3 хонали: $25 ($477 дан $502 га);


- 4 хонали: $19 ($537 дан $556 га). Нисбатан арзон нархлар Сергели ва Учтепа туманларига, қиммат нархлар эса Яккасарой ва Шайҳонтоҳур туманиларига тўғри келмоқда.


Жаҳондан фарқли равишда ўзбекистонликлар “ижара – вақтинча ҳолат, албатта ўзимиз уй олишимиз керак” деган ният, фикр ва режа билан яшайди. Хорижда эса ижарада яшаш оддий ҳолат.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид