Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети янги ўқув йилига "ЎзЖОКУ — инсонлар ва билимлар учрашадиган маскан" деб ном берди!

19:29 | 03.09.2025
•
1,499
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети янги ўқув йилига "ЎзЖОКУ — инсонлар ва билимлар учрашадиган маскан" деб ном берди!
Катталаштириш

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Кенгашининг қарорига мувофиқ, Университетда ҳар ўқув йили учун ном бериш белгиланди ҳамда янги 2025-2026-ўқув йилига "ЎзЖОКУ — инсонлар ва билимлар учрашадиган маскан" деб ном берилди.
Бу ташаббус республика олий таълим муассасалари орасида биринчи бор ЎзЖОКУ томонидан илгари сурилган бўлиб, "ЎзЖОКУ — инсонлар ва билимлар учрашадиган маскан" шиори остида 2025-2026-ўқув йили учун университет қуйидаги устувор йўналишларни белгилаб олди:

  • Ҳамфикрлар ҳамжамиятини шакллантириш;
  • Гуманитар ва гуманистик ёндашувга урғу;
  • Фанлараро алоқаларни ривожлантириш;
  • Инновацион таълим дастурлари ва лойиҳалари;
  • Шахсий ривожланиш учун шароит яратиш;
  • Илм-фан ва амалиёт интеграцияси.

Университет бу талабалар, ўқитувчилар, илмий ва маъмурий ходимлар ўртасида тажриба алмашиш, фикрлар билан бўлишиш ва мулоқот қилиш майдончасидир.
Университет бу фақат билим олиш жойи эмас, балки учрашувлар, кашфиётлар ва биргаликда яратувчанлик муҳитидир. Ҳар бир талаба ва профессор-ўқитувчи бу ҳамжамиятнинг фаол аъзоси бўлиб, ўз ғоясини рўёбга чиқаради ва университетнинг умумий манзарасига ҳисса қўшади.
Шундай экан, Сизларни ЎзЖОКУда — инсонлар ва билимлар учрашадиган масканда кутиб қоламиз!

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади