+30C

+30C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Ўзбекистонга учинчи “Hyundai Rotem” тезюрар поезди олиб келинди

82 09:34 | 22.06.2026 09:34

“Temiryo‘lkargo” акциядорлик жамияти томонидан Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган навбатдаги учинчи “Hyundai Rotem” тезюрар йўловчи поездини Ўзбекистонга етказиб бериш ишлари муваффақиятли якунланди.


Маълум қилинишича, мазкур поезд мультимодал транспорт йўналиши орқали мамлакатимизга олиб келинган. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон темир йўл инфратузилмасини модернизация қилиш дастурининг муҳим қисми ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 7 та вагондан иборат илк “Hyundai Rotem” поезди 2025 йил 10 декабрь куни Жанубий Кореянинг Чангвон шаҳридаги Масан портидан жўнатилган ва 2026 йил февраль ойида Ўзбекистонга етказилган эди.

Тўлиқ поезд таркибини қитъалараро ташиш юқори даражадаги мувофиқлаштириш ва мураккаб логистик ечимларни талаб қилди. Жараён давомида йирик ўлчамли ҳамда оғир вазнли вагонлар учун махсус транспорт воситалари жалб этилди, қайта юклаш нуқталарида хавфсиз технологиялар қўлланилди ва транзит, суғурта ҳамда божхона жараёнлари ягона логистика занжири асосида мувофиқлаштирилди.

“Temiryo‘lkargo” АЖ халқаро мультимодал логистика оператори сифатида ташувнинг барча босқичларини “эшикдан эшиккача” тамойили асосида амалга оширди.

Лойиҳа доирасида компания мутахассислари томонидан “Жанубий Корея — Хитой — Қозоғистон — Ўзбекистон” махсус транзит йўналиши ишлаб чиқилди. Бу маршрутда денгиз, автомобиль ва темир йўл транспорти имкониятлари ягона самарали тизимга бирлаштирилди.


Замонавий “Hyundai Rotem” тезюрар поездларининг мамлакатимизга келтирилиши йўловчи ташиш хизматлари сифатини янада ошириш, шунингдек, ички туризм ривожига янги суръат бағишлаши кутилмоқда.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид