Ўзбекистонлик мусиқачилар Озарбайжонда ижодий учрашувда
Озарбайжон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Илмий-методик ва малака ошириш маркази (МЕМIМ) ташкилотчилигида Озарбайжон Мусиқа Маданияти давлат музейида Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва талабалари жамоаси билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққан МЕМIМ директори, санъатшунослик бўйича фалсафа доктори, доцент Вуқар Ҳумбатов Озарбайжон ва Ўзбекистон орасида маданий алоқалар сўнгги йилларда катта ривожланиш йўлини босиб ўтганини қайд этди. Билдирилдики, ўзаро маданият кунларининг ўтказилиши, бадиий жамоалар, санъаткорлар, илм-фан ва адабиёт ходимларининг мунтазам ташрифлари қардош халқларимизни янада яқинлаштирмоқда.
Узейир Ҳожибейли номидаги Боку Мусиқа Академиясининг доценти, бастакор, хизмат кўрсатган артист Вуқар Жамалзода ўз чиқишида икки мамлакат орасида мусиқа маданияти соҳасидаги ҳамкорлик йилдан йилга ривожланиб бораётганини айтди. Бу учрашув Озарбайжон ва Ўзбекистон мусиқачилари ўртасида янги кўприкларнинг қурилишига восита бўлади.
Шундан сўнг Озарбайжон Мусиқа Маданияти давлат музейи ҳузурида фаолият кўрсатадиган қадимий мусиқа асбоблари ансамбли (бадиий раҳбар ва консертмейстер, халқ артисти Мунис Шарифов) томонидан мусиқий чиқишлар ижро этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Давлат Консерваторияси (ЎДК) профессорлари Баҳодир Мирпаязов, Рузби Хўжаева, Илҳом Икрамов ва уларнинг талабалари ўзбек мусиқа намуналарини ижро этдилар.
Якунда Ўзбекистон мусиқачиларига Озарбайжоннинг қадимий зарбли чолғу асбоблари — қавал ва даф совға қилинди.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0