ФИФА 2034 йилги жаҳон чемпионатини кўчириши мумкин
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган 2034 йилги жаҳон чемпионатини 2035 йилнинг январига кўчириш имкониятини ўрганмоқда.
Малумки, Саудиядаги мундиал 2034 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказилиши керак эди. Аммо бу пайт Рамазон ойига тўғри келади ва маълум сабабларга кўра, мусобақаларни ўтказиш имконини бермайди. ФИФА президенти Жанни Инфантино ташкилот бўлажак турнир тақвимини муҳокама қилишни бошлаганини тасдиқлади.
“Балки тақвимни оптималлаштириш йўллари бордир, биз буни муҳокама қиляпмиз. Олдиндан хулоса қилишга шошилмаслик керак”, — деди Инфантино.
Саудия Арабистонининг иқлими ҳам мундиал ўтказиладиган вақтни танлашга таъсир кўрсатади. Ёз ойлари +52°C гача бўлган экстремал ҳарорат туфайли ўйинларни ўтказиб бўлмайди. Худди шу сабабли 2022 йилда Қатардаги жаҳон чемпионати ҳам қишда ўтказилган эди.
Турнир саналари бўйича якуний қарор саудиялик ташкилотчилар билан бамаслаҳат ва барча футбол ташкилотларининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0