+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
O'zbekiston
  • Siyosat
  • Sport
  • Jamiyat
  • Iqtisod
Xorij
  • Iqtisod
  • Siyosat
Intervyu
  • Madaniyat va ma'rifat
Kutubxona
  • Adabiyot
  • Ilmiy ishlar
  • Maqolalar
  • Kasaba faollari uchun qo’llanmalar
Boshqalar
  • Suratlar so‘zlaganda...
  • Kolumnistlar
  • Arxiv
  • O'zbekiston jurnalistlari
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Kirish

Россия фуқаролиги учун судланмаганлик ҳақидаги маълумотнома мажбурий бўлди

Россия Президенти Владимир Путин хорижликларнинг Россия фуқаролигини олиш тартибига ўзгартиш киритувчи янги фармонни имзолади.
1013 16:59 | 05.06.2026 16:59

Янги қоидаларга мувофиқ, фуқаролик олиш учун мурожаат қилаётган чет эл фуқаролари ўз давлатининг ваколатли идораси томонидан берилган судланмаганлик ёки жиноят ишлари бўйича чиқарилган суд ҳукми ҳақидаги расмий маълумотномани тақдим этиши шарт. Ушбу ҳужжат ариза топшириш санасидан кўпи билан уч ой олдин расмийлаштирилган бўлиши лозим.


Аввалги тартибда ҳам судланганлик ҳолати фуқаролик беришни рад этиш учун асос сифатида белгиланган эди. Бироқ маълумотноманинг амал қилиш муддати аниқ кўрсатилмаганди. Янги фармон айнан шу жиҳатни тартибга солди.


Шу билан бирга, Украинадан Россияга кўчиб келган шахслар учун истисно сақлаб қолинди. Улар 2028 йил 1 январга қадар мазкур маълумотномани тақдим этиш талабидан озод этилади.


Расмийларга кўра, мазкур чоралар мамлакат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва миграция соҳасидаги назоратни кучайтиришга қаратилган. Аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев жиноий ўтмиши бор мигрантлар давлат барқарорлиги учун муайян хавф туғдириши мумкинлигини таъкидлаб, бу борадаги назоратни янада кучайтириш зарурлигини билдирган эди.


Izoh qoldirish
Jo‘natish
Maqolaga baho bering
0/5

0

0

0

0

0

Maqolaga baho bering
0/5

0

0

0

0

0

Mavzuga oid