Ўзингизни ва маълумотларингизни ҳимоя қилинг!
Ижтимоий тармоқларда шахсга доир маълумотлар хавфсизлиги билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда. Албатта бу ҳаммани янада ҳушёр бўлишга чорлайди.
Мураккаб парол нима учун керак?
Оддий паролларни махсус дастурлар бир неча сонияда топа олади. My.gov.uz орқали сизнинг номингиздан кўплаб давлат хизматлари кўрсатилади. Парол кучли бўлса, бегоналар сизнинг номингиздан ариза бера олмайди ёки маълумотларингизни кўра олмайди.
Хавфсизлик бўйича 3 та олтин қоида:
▪️ Парол формуласини яратинг: Камида 12 та белгидан фойдаланинг. Унда катта ва кичик ҳарфлар, рақамлар ва махсус белгилар бўлсин.
▪️ Икки босқичли аутентификацияни ёқинг: Паролни билсалар ҳам, телефонингизга келган кодсиз тизимга кира олишмасин.
▪️ Шубҳали ҳаволаларга ишонманг: "Сизга субсидия чиқди" ёки "Маълумотларингизни янгиланг" деган ёлғон хабарлардаги ҳаволаларни очиб, паролингизни киритманг!
Номингизга фирибгарлар томонидан кредит расмийлаштирилишидан хавотирда бўлсангиз, My.gov.uz порталида "Кредит битимини тузишга тақиқ қўйиш" хизмати орқали кредит берилишини чеклаб қўйинг.



Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0