“Сув париси” 1-очиқ Марказий Осиё синхрон сузиш ва сузиш чемпионатига старт берилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Сув спорти Федерацияси ҳамкорлигида, 15-17 май кунлари мамлакатимизда илк бор сув спорти турлари бўйича ёшлар ўртасида биринчи Халқаро сузиш мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Сув спорти саройи” мезбонлик қилаётган ушбу чемпионатда Россия, Беларус, Болгария, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон каби 10 га яқин хорижий давлатлардан қарийб 200 нафар спортчилар иштирок этмоқда. Қатнашчилар U-12, U-15 тоифасидагилар ва катталар. Улар ёш тоифасида 186 та медал жамғармаси учун баҳс олиб боришади. Ishonch.uz мухбири Эъзоза Умрзоқова айни пайтда бўлиб ўтаётган мусобақа жараёнидан лавҳалар узатди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0