Сузиш бўйича I Марказий Осиё очиқ чемионати очилиш маросимидан
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон сув спорти Федерацияси ҳамкорлигида пойтахтимизда сузиш бўйича I Марказий Осиё очиқ чемпионати старт олди.
Нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон каби давлатлардан 200 нафарга яқин иқтидорли спортчилар (U-15, U-16, U-17 ёш тоифалари) ўзаро беллашмоқда.
Чемпионатнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов иштирок этиб, мусобақага старт берди. Бугунги кунда спортчиларининг халқаро тажрибаларини юксалтириш, хусусан, сув спорти соҳасида етакчи хорижий давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш, спортчиларни халқаро мусобақаларга тайёрлаш, юқори малака ва тажрибага эга мураббийлар таркибини шакллантириш йўналишларида тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Мусобақанинг илк кунида ҳамюртимиз Анастасия Зелинская 400 метрга комплекс сузиш бўйича маррага биринчи бўлиб етиб келди ва Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Юқори савияда ташкиллаштирилган чемпионатнинг очилиш маросимида хорижий меҳмонлар қатнашиб, спортчиларга муваффақиятлар тилашди.
Маросим якунида Ўзбекистон ҳамда қардош мамлакатлар маданиятини акс эттирувчи гўзал куй-қўшиқларидан иборат концерт дастури намойиш этилди.
Диёра Равшанова
Фото: Эъзоза Умр
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0