Валюта UZS
  • USD

    12 137.10-50.58

  • EUR

    14 307.21-59.63

  • RUB

    158.53-0.56

+9C

+9C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+9c

  • Hozir

    +9 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +8 C

  • 19:00

    +7 C

  • 20:00

    +7 C

  • 21:00

    +6 C

  • 22:00

    +6 C

  • 23:00

    +5 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 26-February

+9C

  • Hozir

    +9 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +8 C

  • 19:00

    +7 C

  • 20:00

    +7 C

  • 21:00

    +6 C

  • 22:00

    +6 C

  • 23:00

    +5 C

  • Payshanba, 26

    +9 +20

  • Juma, 27

    +12 +20

  • Shanba, 28

    +9 +20

  • Yakshanba, 01

    +12 +20

  • Dushanba, 02

    +10 +20

  • Seshanba, 03

    +4 +20

  • Chorshanba, 04

    +13 +20

  • Payshanba, 05

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Болаларга зўравонлик учун 6 нафар педагог жаримага тортилди, 15 нафари интизомий жазо олди

Болалар Омбудсмани раҳбарининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сўзлаган маърузасига кўра, 2025 йилда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига фуқаролар, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ҳамда бошқа юридик шахслардан жами 1934 та мурожаат келиб тушган.
Жамият
30 17:25 | 26.02.2026 17:25

Шундан 42 таси бевосита болалар томонидан юборилган бўлиб, бу умумий мурожаатларнинг 2,17 фоизини ташкил этган. Шунингдек, 2025 йил давомида вакилнинг 35 та шахсий қабули ўтказилиб, уларда 141 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилган.


Мурожаатлар таҳлили ва мониторинг фаолияти натижасида бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши ҳолатлари юзасидан жами 36 та таъсир ҳужжати киритилган. Жумладан, 2 та огоҳлантириш, 6 та тақдимнома, 25 та хулоса ҳамда 3 та суд ҳужжати устидан протест келтириш тўғрисида илтимоснома расмийлаштирилган.


Мурожаатларни ўрганиш асосида болаларга нисбатан содир этилган зўравонлик ҳолатлари бўйича 19 та жиноят иши ва 26 та маъмурий иш қўзғатилган. Шунингдек, жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақидаги 20 та қарор бекор қилиниб, қўшимча текширув ўтказиш учун юборилган.


Интернет тармоғида ўтказилган мониторинг натижасида аниқланган бола ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари бўйича эса 23 та жиноят иши ва 28 та маъмурий иш қўзғатилиши таъминланган.


Таълим муассасаларида болага нисбатан жисмоний зўравонлик қўллагани ҳамда касбий вазифасига совуққонлик билан ёндашгани учун 6 нафар педагог маъмурий жавобгарликка тортилган. Болаларга нисбатан қўпол хатти-ҳаракатлари учун 15 нафар педагогга интизомий жазо қўлланилган.


Шу билан бирга, боланинг шаъни ва қадр-қимматини поймол қилгани учун 2 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилган, қонунбузилишларга йўл қўйган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 2 нафар ходимига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5953 16:57 | 05.08.2023