Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 880.35-29.8

  • EUR

    14 535.47-125.3

  • RUB

    156.68-3.1

+28C

+28C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+28c

  • Hozir

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 12-May

+28C

  • Hozir

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +21 C

  • Dushanba, 12

    +28 +20

  • Seshanba, 13

    +29 +20

  • Chorshanba, 14

    +29 +20

  • Payshanba, 15

    +31 +20

  • Juma, 16

    +33 +20

  • Shanba, 17

    +32 +20

  • Yakshanba, 18

    +26 +20

  • Dushanba, 19

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Кимларни ишдан бўшатиш мумкин-у, кимларни эса йўқ?

5 муҳим саволга 5 жавоб: Меҳнат қонунчилигига асосан, меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асосланган бўлиши керак. Ishonch.uz сайти мухбири бир неча саволлар билан "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази бош маслаҳатчиси Саламат Туремуратовга юзланди. Ҳуқуқшунос раҳбар ходимини қандай асосларга кўра бўшатиши мумкинлиги, қайси ҳолларда ишдан бўшатишга ҳақли эмаслиги ҳақида маълумот берди.
Жамият
1185 10:53 | 23.11.2023 10:53

1. Юридик шахс ёки ЯТТ фаолияти тугатилса
Ходим ишлаётган ташкилот тугатилаётган бўлса, бундай ҳолатда иш берувчи ходимини ўз ташаббусига кўра ишдан бўшатишга ҳақли бўлади. Айрим ҳолларда ЯТТ тугатилмаётганда ҳам ишчилар иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатилиши мумкин ва улар меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида камида 2 ой олдин огоҳлантирилиши керак.
Ушбу асосга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақининг ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобга олинган ҳолда, бироқ кўпи билан 2 ойга сақланиб қолиши ходимлар учун кафолатланади.


2. Штат қисқартирилса
Ҳар битта ташкилотда штатлар сони ўзгариши мумкин, айрим ҳолларда штатлар қисқартирилади ёки иш ҳажми камайганлиги сабабли айрим штатларга муҳтожлик қолмайди ва ушбу штатлардаги ходимларни ишдан бўшатиш керак бўлади.
Иш берувчи бундай ҳолларда ўз ташаббуси билан ходимларни ишдан бўшатишга ҳақли, аммо штат ўзгариши (қисқариши) бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобга олинган ҳолда, бироқ кўпи билан 2 ойга сақланиб қолади. Шу билан бирга, иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида ходимни камида 2 ой олдин огоҳлантириши шарт.


3. Ходим ишга малакасиз бўлса
Албатта, бу ҳолатни тушунса бўлади. Ҳар бир ходим ўз эгаллаган лавозимига малакаси тўлиқ мос бўлиши керак. Шу боисдан ҳам, агар ходимнинг лавозимга малакаси тўғри келмаса, иш берувчи ўз ташаббуси билан уни ишдан бўшатиши мумкин.
Шуни унутмаслик лозимки, ишдан бўшатишдан олдин ходим малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бажараётган ишига (эгаллаб турган лавозимига) мувофиқ бўлмаган тақдирда, иш берувчи ходимга мутахассислигига мос келадиган, бирмунча кам малака талаб этиладиган ишни, бундай иш мавжуд бўлмаганда эса мавжуд бошқа ишни таклиф этиши шарт.
Шунингдек, ушбу асос билан боласи 3 ёшга тўлгунига қадар бола парваришлаш таътилида бўлган ходим билан у ишга чиққан кундан бошлаб 1 йилга қадар меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эмас.
Меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги туфайли бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан бекор қилинганда камида 2 ҳафта олдин ёзма шаклда огоҳлантириш керак.


4. Ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги
Меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузиш бу ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бузиб жавобгарликка тортилганидан кейин 1 йил ичида яна бузишидир.
Ишга кечикиб келиш, ички меҳнат тартиб қоидаларига амал қилмаслик, меҳнат вазифаларини бажармаслик каби кўплаб ҳолатларни ушбу меҳнат мажбуриятларини бузиш деб ҳисоблаш мумкин.

5. Ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги
Меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхати:
• ички меҳнат тартиби қоидалари;
• ташкилот мулкдори ва раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси;
• ўзига нисбатан интизом тўғрисидаги уставлар ва низомларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом тўғрисидаги уставлар ҳамда низомлар билан белгиланади.

Бу рўйхатни белгилашда ножўя хатти-ҳаракатнинг оғир-енгиллигидан ҳамда бундай ножўя хатти-ҳаракат келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатлардан келиб чиқиш лозим.

Булардан бошқа сабаблар туфайли ҳам иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин, аммо аниқ сабаблар қонуний тарзда кўрсатилиши керак.

Қандай ҳолларда иш берувчига ходимни ишдан бўшатиш тақиқланади?
• меҳнат кодекси ва бошқа қонунларда кўрсатилмаган асосларга кўра;
• камситишни тақиқлаш қоидаси бузилган ҳолда;
• ходимнинг қонуний таътилларида ва меҳнатга қобилиятсизлик даврида;
• ходим давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарганлиги муносабати билан ишдан озод этилган даврда;
• ходим хизмат сафарида бўлган даврда;
• ҳомиладор аёллар ва уч ёшгача боласи бўлган ходимлар учун кафолатлар беришни назарда тутадиган талабларини бузган ҳолда.


Эслатма!
Ишдан бўшаётган пайтда алоҳида ҳолларда бошқача кафолатлар Меҳнат кодексидан ташқари локал ҳужжатларда (жамоа шартномаси) ҳам берилган бўлиши мумкин. Шу боисдан, ходимларга локал ҳужжатлар билан ҳам яхши таниш бўлиш тавсия этилади.


Феруза Раҳимова тайёрлади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3976 16:57 | 05.08.2023