1 апрелдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

11:42 | 02.04.2024
•
876
1 апрелдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Катталаштириш

“Ташаббусли бюджет”да назорат кучаяди:

1 апрелдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳаларни ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилади.

“Суюнчи пули” бериш тартиби ўзгаради:

1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:

– биринчи фарзанди учун – барча аёлларга;

– иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

Қолган барча ҳолатларда нафақа тўланмайди.

– тадбиркорлик субъектларига субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.

– махсус ахборот платформа орқали давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари ва ходимлари рақамлаштириш соҳасидаги қоидалар ва қонунчилик талаблари бўйича “ҳаёт давомида таълим олиш” тамойили асосида ўқитилади.

– кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш йўлга қўйилади.

– банклар устав капиталининг энг кам миқдори 350 млрд сўм этиб белгиланди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади