1 ОКТЯБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

1 октябрдан Ўзбекистонда бир қатор янги тартиб ва хизматлар кучга киради.

11:26 | 27.09.2026
•
21
1 ОКТЯБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?
Катталаштириш

Ягона порталда янги хизматлар. my.gov.uz орқали фуқаролар ўз номидаги телефон рақамлари ва банк карталари ҳақида маълумот олади. Рақамни вақтинча блоклаш, пулли хизматларни кўриш, банк картасини блоклаш ёки ёпиш учун ариза бериш мумкин бўлади. Янги нотариал ҳаракатлар ҳақида ҳам автоматик хабарнома юборилади.
Қурилишда янги талаб. Ягона идентификатор рақами берилмаган объектга қурилишни бошлашга рухсат берилмайди.
Тадбиркорларга енгиллик. Молиявий жариманинг 50 фоизини бир ойда тўлаб, қолган қисмидан озод бўлиш ёки жаримани 6 ойга бўлиб тўлаш мумкин бўлади.
Театр, кино ва концертга бепул ваучер. Ҳар йили 500 минг нафар ўқитувчи, шифокор, давлат хизматчиси, фаол ўқувчи ва талабага, шунингдек, ижтимоий реестрдаги 100 минг оиланинг бир нафар фарзанди ва ногиронлиги бўлган болаларга ваучер берилади.
Бухоро тарихий қисмида чеклов. Арк–Пойи Калон–Лаби-ҳовуз ҳудудида айрим номувофиқ транспорт ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларидан фойдаланиш чекланади.
Экспортда айрим тўловлар камаяди. Божхона расмийлаштируви, фитосанитария ва фумигация ҳамда товар келиб чиқиши сертификати учун йиғимлар 30 фоизга камайтирилади.
Андижонда янги тажриба. Импорт қилинадиган суюлтирилган газни маиший баллонларда тўғридан-тўғри истеъмолчиларга эркин нархларда етказиб бериш лойиҳаси амалга оширилади.
Шунингдек, давлат харидларида электрон бозор нархлари модули, темир йўл юк ташиш буюртмаларини онлайн расмийлаштириш ва бошқа бир қатор янги тартиблар жорий этилади.

🏷️ Теглар:#my.gov.uz
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади