+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

34 млрд сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот маҳаллийлаштирилмоқда

Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида газни тайёрлаш ва тозалаш жараёнларида қўлланиладиган НаА маркали сеолитни маҳаллийлаштириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жамият
59 18:30 | 24.08.2026 18:30

Айни пайтда мазкур маҳсулот импорт асосида харид қилинади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2027 йилда НаА сеолитга бўлган эҳтиёж қарийб 1 минг тоннани ташкил этади ва бу мақсад учун 34 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши режалаштирилган. Маҳсулотни маҳаллийлаштириш натижасида эса 12 фоизга яқин иқтисодий самара олиниши кутилмоқда.




Лойиҳа Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Миллий метрология агентлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамкорлигида маҳаллий ишлаб чиқарувчи “Штурвал” МЧЖ билан амалга оширилмоқда.

Навбатдаги босқичда маҳаллий маҳсулотнинг техник ва сифат кўрсаткичлари аккредитациядан ўтган лабораторияда синовдан ўтказилади. Ижобий натижа қайд этилган тақдирда маҳсулот саноат тажриба-синовига йўналтирилади.

Шундан сўнг Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги мавжуд синов қурилмаси тайёр ҳолатга келтирилиб, маҳаллий НаА сеолитининг амалдаги технологик жараёндаги самарадорлиги баҳоланади.

Лойиҳа нафақат импорт ҳажмини қисқартириш, балки муҳим технологик маҳсулотнинг ички бозорда ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш, таъминот барқарорлигини таъминлаш ва маблағларни тежаш имконини беради.

Маҳсулот лаборатория ва саноат синовлари ижобий натижа берса, маҳаллий НаА сеолитини тармоқ корхоналарида кенг жорий этиш бўйича амалий чоралар белгиланади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7514 16:57 | 05.08.2023