Ўзбекистонда миллионлар ҳаёти хавф остида: 38 минг уй қурилиш талабига жавоб бермайди

2018-2019 йиллардан буён Ўзбекистонда 38 минг хонадонли кўп қаватли уй ноқонуний қурилгани маълум бўлди. Бу ҳақда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов тадбиркорлар иштирокидаги очиқ мулоқотда маълум қилди.

11:04 | 18.12.2025
•
1,157
Ўзбекистонда миллионлар ҳаёти хавф остида: 38 минг уй қурилиш талабига жавоб бермайди
Катталаштириш

Вазир таъкидича, ноқонуний қурилган уйлар бир нечта ҳолатларда қонун бузилган:

  • Ерга рухсат олинмаган ҳолда, ҳоким қарори бўлмай қурилган;
  • Архитектура шаҳарсозлик кенгашидан ўтказилмаган;
  • Лойиҳа лицензия ва давлат экспертизасидан ўтмаган.

Шерзод Ҳидоятовнинг сўзларига кўра, давлатнинг асосий вазифаси — инсонлар хавфсизлигини таъминлаш. Шунинг учун барча ноқонуний бинолар техник кўрикдан ўтказилади, малакали конструкторлар ва лойиҳа институтлари иштирокида барча масалалар кўриб чиқилади ва қонуний қарор қабул қилинади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади