Директорлар нега байрамда мукофот пули олмаган?
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Конимех туман кенгаши раиси Отабек Содиқов "ishonch.uz"га 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан кўпчилик директорлар, педагог-ходимлар 75 фоизгача олиши мумкин бўлган мукофот пулини ололмаганини, бунинг сабаби улар ўзини- ўзи мукофотлаш ҳақида буйруқ чиқаролмаганини билдирди
Ўрганишларимизда бу муаммо бошқа туманларда ҳам кузатилгани маълум бўлди. Шунинг учун айни масаланинг ечими қандай бўлиши билан қизиқиб, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши бош мутахассиси Лазокат Туриковага мурожаат қилдик.
–Мукофот пулини белгилаш учун мактабда махсус комиссия тузилади, – дейди Лазокат Турикова. –Унинг раиси директор бўлади. Аммо директорни ҳам мукофотлаш масаласини кўриб чиқаётганда, у қатнашмайди (ўзининг масаласи кўрилаётгани учун, ўша пайти чиқиб туради) ва мукофотлаш тўғрисида ишчи гуруҳ хулоса чиқаради. Хулосага директор бўйсунишга мажбурлигини назарда тутсак, бу ҳолатда ҳам у ишчи гуруҳ хулосасига қўшилади. Буйруқ чиқаради. Яъни, унда мукофотланадиган ходимлар рўйхати ёзилган ҳужжатда директорнинг ҳам исми шарифи кўрсатилади ва шу тариқа директор ҳам байрам пули олади.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан педагоглар Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан 75 фоизгача мукофотланиши мумкин. Мукофотлаш миқдори 2025 йилгача 50 фоизни ташкил этган. Жорий йилдан эътиборан бу кўрсаткич 75 фоизга оширилди.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0