"Больничный" пули дам олиш кунларига ҳам ҳисобланадими?
Cавол: Ходим 3 кунга касаллик варақаси очтирган. Шунинг 2 куни шанба-якшанба, дам олиш кунларига тўғри келмоқда. Неча кунга ҳақ тўланади?
Саволга ҳуқуқшунос Муҳаммадамин Каримжонов жавоб беради.
— Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сон қарорига 1-илова — «Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 38-бандига кўра, нафақанинг (вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа) умумий суммаси кунлик ўртача иш ҳақини ушбу ойда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган таътил туфайли ишга келмаган иш кунлари сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади!
Демак, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар, яъни больничный ва декрет пуллари учун фақaт иш кунларига ҳақ тўланади!




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0