Карманада бепарволик: зовур ахлатхонага, трансформатор хавфга айланган
Навоий вилояти Кармана туманининг Кўҳнақўрғон маҳалласида аҳвол ташвишли. Маҳалланинг айрим ҳудудларида зовур ичи маиший чиқиндилар билан тўлиб, амалда ахлат полигонига айланган. Чиқиндилар атроф-муҳитни ифлослантирибгина қолмай, санитария-эпидемиология ҳолатининг ёмонлашишига ҳам сабаб бўлмоқда.
Энг хавотирли жиҳати, айнан шу ҳудудда атрофи ўралмаган, ҳимоя воситалари йўқ трансформатор жойлашган. У эса ҳар куни шу ердан ўтадиган ёш болалар ҳаёти учун реал хавф туғдиряпти.
Маҳалладаги бу манзарага ким жавоб беради? Туман мутасаддилари ҳолатга қачон эътибор қаратади? Муаммо фожеага айланмасидан олдин чора кўриладими?
Умид Худойқулов




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0